Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 47 / Мутахассис тушунтиради

Солиқ солиш мақсадида назорат қилинадиган битимлар

 

Солиқ кодексининг VI бўлими кучга киргандан кейин компаниялар томонидан тузиладиган битимларнинг бир қисми солиқчилар назорати остига тушиши мумкин. Компания улар бўйича солиқ органларини хабардор қилиши, нархларнинг бозор нархларига мувофиқлигини текшириши, зарурат бўлганда қўшимча солиқлар ҳисоблаши керак. Қандай битимлар назорат қилинадиган битимлар жумласига киришини ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА гапириб берди:

– Солиқ кодексида назорат қилинадиган битимлар тушунчаси ва уларни аниқлаш мезонлари келтирилган. Назорат қилинадиган битимлар – ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битимлар (СК 180-м. 1-қ.). Ўзаро боғлиқлик мезонлари СКнинг 37-моддасида келтирилган. «Назорат қилиниш» аломатларини жадвал шаклида тақдим этамиз.

 

Назорат қилинадиган битимлар


Назорат қилинадиган битим деб эътироф этиладиган битим шартлари


Тегишли календарь йили учун назорат қилинадиган битимлар деб эътироф этилган битимлар бўйича даромадлар суммаси


I. Ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битимлар (СК 180-м. 1-2-қ.)


1.1. Чет эл компанияси (норезидент) билан


● кўрсатилган шахслар ўртасида битимлар бўйича даромадлар суммаси (битимлар нархлари суммаси)


Чекловсиз


1.2. Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари ўртасида


● битимнинг ҳеч бўлмаганда битта тарафи махсус солиқ режимини қўллайди ёки МИЗ иштирокчиси ҳисобланади. Бунда бу битимнинг бошқа тарафлари орасида махсус солиқ режимларини қўлламайдиган шахс мавжуд;


5 млрд сўм


● битимнинг ҳеч бўлмаганда битта тарафи фойда солиғини тўлашдан озод этилган, пасайтирилган солиқ ставкасини ёки бошқа солиқ имтиёзларини қўллайди, бунда бу битимнинг бошқа тарафлари орасида бундай солиқни тўлашдан озод этилмаган ва имтиёзларни қўлламайдиган шахс мавжуд;


500 млн сўм


● битимнинг тарафларидан бири томонидан қазиб олинган фойдали қазилма битим предмети бўлади, агар ушбу фойдали қазилмага нисбатан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг адвалор солиқ ставкаси назарда тутилган бўлса


500 млн сўм


II. Назорат қилинадиган битимларга тенглаштирилган битимлар


2.1. Воситачилар (товарларнинг (хизматларнинг) биринчи сотувчиси ва охирги харидори билан ўзаро алоқадор бўлмаган учинчи шахслар) иштирокида тузиладиган битимлар кетма-кетлиги ёки мажмуи, агар мазкур сотувчи ва харидор ўзаро алоқадор шахслар бўлса (СК 180-м. 4-5-қ.)


Битимларнинг мазкур кетма-кетлигида ёки мажмуида иштирок этувчи бундай учинчи шахслар:

● битимларнинг ушбу кетма-кетлигида ёки мажмуида ҳеч қандай қўшимча вазифаларни бажармайди, бундан товарларни (хизматларни) бир шахс томонидан бошқа шахсга реализация қилишни (қайта сотишни) ташкил этиш мустасно;

● ўз зиммасига ҳеч қандай таваккалчиликларни қабул қилмайди ва товарларни (хизматларни) бир шахс томонидан бошқа шахсга реализация қилишни (қайта сотишни) ташкил этиш учун ҳеч қандай активлардан фойдаланмайди, яъни расмий ҳужжат айланишини ташкил этиш учун хизмат қиладилар

Чекловсиз


2.2. СКнинг 181-моддаси 5-қисмида назарда тутилган товар гуруҳларидан бирининг ёки бир нечтасининг таркибига кирувчи товарлар ташқи савдоси соҳасидаги битимлар


Қуйидаги товар гуруҳларидан бирининг ёки бир нечтасининг таркибига кирувчи товарлар бундай битимларнинг предмети ҳисобланади:

1) рангли металлар;

2) қимматбаҳо металлар;

3) минерал ўғитлар;

4) углеводород хом ашёси ва нефть маҳсулотлари;

5) пахта толаси ва калава ип (СК 181-м. 5-қ.)

 Чекловсиз


2.3. СКнинг 181-моддаси 1-қисми 2-бандида назарда тутилган офшор юрисдикциядаги шахслар билан битимлар.


● бундай битимнинг тарафларидан бири рўйхатдан ўтказилиш жойи, яшаш жойи ёки солиқ резидентлиги жойи офшор юрисдикция бўлган шахс ҳисобланади. Офшор юрисдикцияларнинг рўйхати ДСҚ, ДБҚ ва Марказий банк биргаликда тасдиқлайди


Чекловсиз


 

ДСҚнинг аризасига кўра, суд битимни мазкур битимнинг СКнинг 180-моддасида белгиланган назорат қилинадиган битим белгиларига жавоб бермаслигига сабаб бўладиган шароитлар яратиш мақсадида тузилган бир турдаги битимлар гуруҳининг қисми деб тахмин қилиниши учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда назорат қилинадиган битим деб эътироф этиши мумкин.

 

Даромадлар ҳажми юқорида кўрсатилган сумма мезонларидан ошмайдиган битимлар, шунингдек назорат қилинадиган деб эътироф этилмайдиган битимлар нархларнинг бозор нархларига мос келишини текшириш мақсадида солиқ назорати предмети бўлиши мумкин эмас.

Прочитано: 681 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика