Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 47 / Солиқ тўловчига ёрдам

«Менинг ҳолатимни текшириш» сервисида «тўқ сариқ кесишган чизиқлар»

 

«Менинг ҳолатимни текшириш» сервисида бирйўла 2 та мезон солиқ ҳисоботини ўз вақтида ва сифатли топширишга бағишланган. Мезонлардан бири ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини беришни рад этиш ёки тўхтатиб туришга, бошқасисолиқ текширувларига олиб келади. Бухгалтер қандай қилиб ўзини кераксиз муаммоларга дучор қилмаслиги мумкинлигини ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи Сахийбек ­МИРЗАЛИЕВ гапириб берди:

 

– Биринчи навбатда «Менинг ҳолатимни текшириш» сервиси ҚҚС бўйича ҳисоботнинг ўз вақтида ва сифатли топширилганлигига «қарайди». СКнинг 273-моддаси талабларига риоя қилиш зарур. Рисоладагидек баҳолаш ва солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботининг ўз вақтида топширилишига нисбатан бутунлай эътирозлар бўлмаслиги учун муддатни бузмаслик ва қайта ҳисоб-китобларсиз ишлашга, ҳисоб-китобни биринчи мартадаёқ тоширишга ҳаракат қилиш лозим.

«Солиқ ҳисоботини тақдим этмаслик» мезони рўпарасидаги «Қизил кесишган чизиқ» солиқ тўловчи ҚҚС бўйича ҳисоботни ёки бошқа солиқ бўйича ҳисоботни ўз вақтида топширмаган тақдирда пайдо бўлади. Бу – хавфнинг юқори мезони бўлиб, ҚҚС тўловчиси сертификатини беришни рад этиш (тўхтатиб туриш) учун асос бўлиб хизмат қилади (Низомнинг 16, 20, 31-б., 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова). 

 

Барча солиқ ҳисоботлари топширилгандан кейин «қизил кесишган чизиқ» «яшил белги»га ўзгаради. Бироқ бунда «Охирги 12 ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжуд бўлганда» мезони рўпарасида «тўқ сариқ кесишган чизиқ» пайдо бўлади.

Агар сиз охирги 12 ой давомида солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни 3 мартадан кўп қайта топширган бўлсангиз, «Менинг ҳолатимни текшириш» сервиси худди шундай «тўқ сариқ кесишган чизиқ» билан муносабат билдиради.

 

«Охирги 12 ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжуд бўлганда» – бу солиқ хавфининг ўрта даражаси. Бунинг учун ҚҚС тўловчиси гувоҳномасидан маҳрум қилишмайди, лекин бир йил ичида солиқчилар сизни мунтазам текширадилар (Низомнинг 17, ­20-б.). Солиқчиларда топширилган солиқ ҳисоботларининг муддатлари ва сифатига нисбатан сизга жиддий эътирозлар бўлмаган тақдирда келаси солиқ давридан (календарь йилидан) бошлаб нишон «яшиллашади».

 

Ҳозирги вақтда «Менинг ҳолатимни текшириш» сервиси тест режимида ишламоқда ва бу вақтда акс эттириладиган баҳолар солиқ мажбуриятларини бажаришга таъсир кўрсатмайди.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 654 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика