Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 47 / Тадбиркор эътиборига

Онлайн-НКТ учун аниқ манзил

 

2023 йил 1 январдан бошлаб қўлланилаётган назорат-касса онлайн-техника ўзининг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни солиқ органларига тақдим этади (4.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-б. «б» кичик б.). Бу нимага олиб келиши мумкин?

 

2022 йил учун онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг бутун паркини модернизация қилишнинг янги босқичи режалаштирилган. Хусусан, улар солиқ органларига ўзининг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни узатишни бошлайди.

Янгилик тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш учун аризада кўрсатилган манзил бўйича қўллашлари кераклигида эмас. Бу талаб Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомда (23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова) аввалбошдан бор эди ва ҳозир ҳам мавжуд. Бироқ солиқ органлари энди буни тезкор тарзда назорат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, манзилни тасдиқлаш учун тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни илова қилади:

● турғун шохобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (бино, иншоотнинг ёки унинг маълум бир қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари);

● турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаси манзилининг харитадаги координатаси (Низомнинг 16-б. 5, 7-хатбошиси).

Алоҳида ҳолат – кўчма савдо объектларида (фудтрак, кўчма дўкон ва ҳ.к.) онлайн-НКТни қўллаш. Низомда бундай ҳолларда онлайн-НКМ ва виртуал касса хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатдан ўтган жой бўйича солиқ органларида рўйхатдан ўтказилиши айтилган (Низомнинг 16-б. 2-хатбошиси). Қонунчиликда ҳам, онлайн-НКТ тизимида ҳам уларни рўйхатдан ўтказишнинг ҳеч қандай бошқа хусусиятлари назарда тутилмаган. Амалиётда эса ТХКМнинг тажрибали мутахассислари рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларда онлайн-НКТ кўчма савдо объектида фойдаланилиши шартини киритишади, шунингдек савдо амалга ошириладиган автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани илова қилишади. Бу кейинчалик текширувчиларда тадбиркорлик субъектига нисбатан эътирозлар бўлмаслиги учун қилинади.

 

Онлайн-НКТ билан уни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризада кўрсатилмаган объектда, бу ҳақда солиқ органларини хабардор қилмасдан ишлаш мумкин эмас.

 

 

Касса «бошқа жойда» бўлса, нима бўлади

Онлайн-НКТни рўйхатдан ўтказиш жойидан бошқа жойда ўзбошимчалик билан қўллашнинг ўзи солиқ органлари томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этиш хавфи сифатида баҳоланади. Ушбу ҳолат бўйича сайёр солиқ текшируви ўтказилиши мумкин (Низомнинг 57-б., 7.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илова).

Энг аввало, текширувчилар онлайн-НКТ рўйхатдан ўтказилган шохобчада ва у ҳақиқатда қўлланилган шохобчада савдо қандай ташкил этилганлигини кўришади. Шаклланган амалиётни инобатга олган ҳолда аксарият ҳолларда СКнинг 221-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима солишга кўплаб асослар тўпланиб қолади.

Бунга қўшимча равишда солиқ базасини яшириш (камайтириш) юзасидан далил-исботлар аниқланса, хўжалик юритувчи субъект СКнинг 223-моддасида назарда тутилган жарималарга «тушади».

Харидорга касса чекини бермасдан савдо қилиш – бу Ўзбекистон Республикасида чакана савдо, умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларининг (13.02.2003 йилдаги 75-сон ВМҚ билан тасдиқланган) бузилиши ҳисобланади. Солиқчилар ишни маъмурий судга ёки прокуратурага оширишлари мумкин.

 

Олег ГАЕВОЙ,
«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 302 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика