Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 47 / Божхона

Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун ҳужжатлар

 

Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинишини айтиб ўтсангиз. Ушбу ҳужжатлар қайси муддатга берилади?

 

– Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига божхона юк декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.

Рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатлар бўлган тақдирда божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш амалга ошириладиган товарларга нисбатан божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатларнинг мавжудлигини божхона органи мустақил равишда текширади (БК 45-м.).

Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш рухсатномаси 2 йил муддатга берилади.

Рухсатномани олган шахс БКнинг 52-моддасига мувофиқ унинг амал қилиш муддати тугашидан аввалроқ божхона режимини тугаллаш ҳуқуқига эга (БК 47-м.).

Маълумот учун. Бир мунча узоқ давом этадиган қайта ишлаш жараёни талаб қилинадиган айрим тоифадаги товарларга нисбатан товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш рухсатномасининг амал қилиш муддати ваколатли шахснинг аризасига кўра божхона органи томонидан 2 йилдан кўпроқ муддатга узайтирилиши мумкин.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати ва қайта ишлаш муддати товар божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан, товар алоҳида туркумлар билан олиб чиқилганда эса, товарнинг биринчи туркуми ушбу режимга жойлаштирилган кундан эътиборан бошланади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза божхона органига ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашига камида 1 ой қолганда берилиши керак. Рухсатноманинг амал қилиш муддати рухсатномани олиш учун назарда тутилган тартибда узайтирилади.

Ваколатли шахс томонидан божхона органига ариза берилганлиги рухсатномада кўрсатилган товарни қайта ишлаш муддатини узиб қўймайди ёки тўхтатиб турмайди.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товар БКнинг 52-моддасига мувофиқ бошқа божхона режимига жойлаштирилиши маълум қилиниши керак.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 26 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика