Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 47 / Солиқ тўловчига ёрдам

ҚҚС тўловчига ёрдам тарзида 5 интерактив давлат хизматлари

 

2021 йил 23 декабрда Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (10-б., 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова) кучга киради. ДСҚ ҚҚС тўловчиларга ёрдам тариқасида интерактив хизматлар тўғрисида эслатма тайёрлади, биз эса уни шарҳлар билан тўлдирдик. Марҳамат, фойдаланинг! 

 

1. ҚҚС тўловчи гувоҳномасининг pdf форматидаги нусхаси my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетда «ҚҚС тўловчилар сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш» модулида жойлашган.

Амалдаги гувоҳноманинг мавжудлиги – ҳақиқатда олинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш шартидан бири (Низомнинг 4-б.). Гувоҳномада кўрсатилган ҚҚС-рақамини қуйидаги барча турдаги ҳужжатларда акс эттириш шарт:

● товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш чоғидаги ҳисоб-китоблар, шу жумладан ҳисобварақ-фактуралар ва транспорт ҳужжатлари;

● қўшилган қиймат солиғини тўлаш ва (ёки) уни ҳисобга олиш ва қайтариш;

● қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб ва ҳисобот (Низомнинг 7-б.).

2. Иккала ҳужжат – расмийлаштириш учун берилган ариза ва ҚҚС тўловчининг гувоҳномасида ҚҚС тўловчи мақомига ўтиш муддатининг бир хиллигини текширинг. Буни солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «ҚҚС тўловчилар сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш» модули ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Ҳисобга олиш ҳуқуқи ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатга олинган пайтдан юзага келади (Низомнинг 5-б.).

3. Корхона ҚҚС тўловчилар реестрида қайд этилганми-йўқлигини my.soliq.uzда «ҚҚС тўловчиларни аниқлаш» интерактив сервиси орқали текшириб кўринг. Бунинг учун сервиснинг қидирув сатрига корхона СТИРини киритинг.

Сервис:

● аниқ тўловчининг ҚҚС тўлашга ўтиш санасини;

● ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатга олиш тўғрисида гувоҳнома бериш санаси, рақами ва мақомини;

● ҳамкорлар ишончлилигини текшириш учун бошқа аниқ фойдали маълумотларни билиб олиш имконини беради.

4. Солиқни тўлаш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш бўйича солиқ мажбуриятларини СКнинг 273-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг шахсий кабинети махсус функционали ёрдамида амалга оширинг.

Узрли сабабларсиз топширилмаган ҳисобот ва тўланмаган солиқ – ҚҚС тўловчи гувоҳномасини беришни рад этиш ва амалдаги гувоҳномани тўхтатиш учун асос бўлади (Низомнинг 16, 20, 31-б.).

5. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Менинг ҳолатимни текшириш» сервиси орқали солиқ таваккалчилиги даражасини мунтазам равишда текшириб боринг.

Мазкур ресурс ҚҚС тўловчини рўйхатга олиш ва унинг гувоҳномаси ҳамда ортиқча солиқ текширувлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик учун айнан нимани тўғрилаш кераклигини тушунишга ёрдам беради.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 23 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика