Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 47 / Мутахассислар жавоб беради

Лизингда ҳисобварақ-фактура қандай тақдим этилади

 

Мол-мулк лизингга берилганда, лизингга берувчи ҚҚС бўйича солиқ базасини барча лизинг тўловлари суммаси (қайтариб сотиб олиш суммаси киритилган ҳолда, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса) сифатида, ўзининг фоиз ҳисобидаги даромадини чегириб ташлаган ва солиқни ҳисобга олмаган ҳолда аниқлайди (СК ­249-м. 1-қ.). 

 

Лизингга олувчи томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги сабабли лизинг объекти қайтарилганда, лизингга олувчи ҚҚС бўйича солиқ базасини қайтарилган санада бундай объект учун ўзи тўламаган лизинг тўловларининг суммаси миқдорида фоиз ҳисобидаги харажатни чегириб ташлаган ва солиқни ҳисобга олмаган ҳолда аниқлайди (СК 249-м. 2-қ.).

Лизинг объектини лизинг олувчига топширишда, кейин эса ушбу объектни лизинг берувчига қайтаришда ва кейинчалик бошқа лизинг олувчига топширишда электрон ҳисобварақ-фактураларни (ЭҲФ) тақдим этиш тартиби қуйидагича:

● лизинг объекти лизинг олувчига топширилганда, ҳисобварақ-фактурани лизингга берувчи тақдим этади. ҚҚС унда, барча лизинг тўловлари суммасидан (қайтариб сотиб олиш суммаси киритилган ҳолда, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса) келиб чиқиб, фоиз ҳисобидаги даромад чегириб ташланган ҳолда акс эттирилади (СК 249-м. 1-қ.).

● шартнома шартларининг бажарилмаганлиги сабабли, лизингга олувчи томонидан лизинг объекти қайтариб берилганда, ЭҲФни лизинг олувчи тақдим этади. ҚҚС унда қайтариш санасидаги лизинг тўловларининг тўлов ҳолатига қараб акс эттирилади.

Aгар шартнома бўйича лизинг тўловлари қисман тўланган бўлса, ҚҚС ушбу объект учун лизинг олувчи томонидан тўланмаган лизинг тўловлари суммасидан келиб чиқиб, фоиз харажатлари чегириб ташланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади (СК 249-м. 2-қ.). Aгар тўловга лаёқатсизлик сабабли (ёки бошқа сабабларга кўра) лизинг олувчи лизинг шартномаси бўйича тўловларни амалга оширмаган бўлса, объектни қайтаришда ЭҲФда, лизинг берувчининг объектни топширишидаги ЭҲФда акс эттирилгандаги суммалар акс эттирилади;

лизинг объекти бошқа лизинг олувчига топширилганда лизинг берувчи қайтадан ЭҲФ тақдим этади ва унда барча даврий лизинг тўловлари суммасидан (қайтариб сотиб олиш суммаси киритилган ҳолда, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса) келиб чиқиб, фоиз ҳисобидаги даромад чегириб ташланган ҳолда ҳисобланган ҚҚСни акс эттиради (СК 249-м. 1-қ.).

Агар олиб кирилганда солиқ солишдан озод этилган, импорт қилинган технологик асбоб-ускуна лизингга топширилса, ҚҚС бўйича солиқ базаси мазкур асбоб-ускунани сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқланади (СК 249-м. 3-қ.). Бундай асбоб-ускуналар лизингга берилганда бошқа мол-мулкларни топширишдаги каби тартибда ЭҲФ тақдим этилади.

Азиз ҲОШИМОВ,

ДСҚ бошқарма бошлиғи,

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 481 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика