2021 йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қатор НҲҲлар қабул қилинди. Қулай бўлиши учун асосий ўзгартиришлар жадвалга жамланди.
НҲҲ |
Нима ўзгартирилди |
Муддатлар |
ВМнинг «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (4.09.2020 йилдаги 539-сон) |
Чет эл юридик ёки жисмоний шахслари томонидан асос солинган ННТ тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказилган ва аккредитациядан ўтган компаниялар тўғрисидаги маълумотларнинг Марказий маълумотлар базасига киритилди |
Муддатсиз |
«Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор (3.03.2021 йилдаги ПҚ-5012-сон) |
2021 йил 1 мартдан бошлаб: ● ННТлар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган (маълумот учун) ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календарь йилидаги жами суммаси 20 БҲМдан 100 БҲМгача оширилди; ● ННТларни қайта рўйхатдан ҳамда унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилди; ● ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди; ● ННТларнинг алоҳида бўлинмаси юридик шахс ҳисобланади, уни ҳисобга қўйиш тартиби бекор қилинди |
Муддатсиз |
«2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармон (4.03.2021 йилдаги ПФ-6181-сон) |
ННТларнинг ОМ Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари (комиссиялар) мажлисларида иштирок этувчи доимий вакили институти жорий этилди. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ННТлар фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинди. У Президент ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси, ЎзННТ Миллий ассоциацияси ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантирилади. Индекс натижалари уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. |
Муддатсиз |
«Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон (8.06.2021 йилдаги ПФ-6243-сон) |
ДХШ лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин |
Муддатсиз |
«Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор (8.06.2021 йилдаги ПҚ-5140-сон) |
Таълим соҳасидаги ННТлар касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнидан бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бошқа бино ва иншоотларини ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курсларини ташкил этиш учун 5 йилгача бўлган муддатга текин фойдаланишга олишлари мумкин. Қисқа муддатли курсларни ташкил этиш ва жиҳозлаш харажатлари тасарруфида тегишли таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан, банд бўлмаган аҳолини ушбу курсларда ўқитиш харажатлари – Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади |
Муддатсиз |
ВМнинг «Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (22.06.2021 йилдаги 388-сон) |
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган ННТларга Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан белгиланган дастурлар ва талаблар асосида улар томондан ташкил этилган ўқув курсларида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича сарфланган харажатларининг 70%и компенсация қилинади (бироқ ҳар бир битирувчига 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори) |
Муддатсиз |
«Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор (25.06.2021 йилдаги |
НТМ сифатида рўйхатдан ўтказилган ҳамда коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари) фаолиятини амалга оширадиган НТТ: ● ижара тўловидан озод этилди (сақлаш ва коммунал тўловлар бўйича харажатлар бундан мустасно); ● таълим жараёни натижасида олинган, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни (иш ва хизматларни) таълим ташкилотлари учун назарда тутилган ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзларни татбиқ этилган ҳолда реализация қилишлари мумкин |
1.07.2021 йилдан 1.01.2024 йилгача |
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.