Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 47 / Солиқ солиш

Товарни реэкспорт қилишда ҚҚС

 

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона импорт товар олган, етказиб бериш шартлари – DAP. БЮД ­ИМ-70 га расмийлаштириш чоғида мулкчилик ҳуқуқи корхонага ўтган ва товар корхонанинг балансига кирим қилинган. Товар ИМ-40 эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштирилмаган. Корхона барча шартларга риоя қилган ҳолда товарни реэкспорт қилмоқчи бўляпти. 

1. Товарларни реэкспорт қилиш чоғида корхона ҚҚС бўйича ноль даражали ставкани қўллаши мумкинми?

2. Корхона товарларни шартномавий нархлардан келиб чиқиб реализация қилишга ҳақлими ёки харид нархи бўйича реализация қилиши шартми?

 

1 Реэкспорт божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товар ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулоти божхона ҳудудидан божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда, БКнинг 35-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса уни олиб киришда тўланган божхона божлари ва солиқлар суммалари қайтарилган ҳолда олиб чиқилади. Реэкспорт божхона режимига жойлаштириладиган товар божхона божлари ва солиқлар тўлашдан озод этилади (БК ­32-м. 1-қ., 35-м. 1-қ.).

Яъни товарларни реэкспорт қилишда ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келмайди. Тегишли равишда, солиқ бўйича ноль даражали ставка қўлланилмайди.

 

2 Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз товарларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга ҳақли, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-м.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 32 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика