Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 29 / Юридик маслаҳатлар

Ўзингиз танланг

 

Ходим ўз корхонасидан кредит ёки қарз олиши мумкинми? Бундай қарз фоизсиз бўлиши мумкинми?

 

 

– Ходим ўз корхонасидан фоизсиз қарз олиши мумкин.

Юридик ва жисмоний шахслар ўртасида қарз шартномаси оддий ёзма шаклда тузилиши шарт. Агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади (ФК 733-м. 1-қ., 734-м. 1-қ.). Мазкур норма императив тусга эга бўлмайди, ва томонлар қарз фоизли ёки фоизсиз бўлишини ўзлари танлайдилар. Шу тариқа, агар ходим корхонадан фоизсиз қарз олмоқчи бўлса, у корхона билан фоизлик қарз шартномасини тузиши лозим.

Кредитга келадиган бўлсак, уни банк ёки бошқа кредит ташкилоти беришга ҳақли (ФК 744-м. 1-қ.). Кредит шартномаси, қарз шартномасидан фарқли ўлароқ, барча ҳолатларда ҳақ эвазига бериш тусига эга бўлади: кредитга олинган пул маблағлари эвазига қарз олувчи тегишли пул маблағлари суммасига ҳисобланадиган фоизларни тўлаши шарт (ФКга Шарҳ).

 

Саодат Хилватова,
«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 340 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика