Norma.uz

Иккита халқаро конвенция ратификация қилинди

 

4.06.2021 йилдаги ЎРҚ-693-сон ва 7.06.2021 йилдаги ЎРҚ-695-сон қонунлар билан «Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сон Конвенцияси (Женева, 2006 йил 15 июнь) ҳамда «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилинди. 

 

Қонунлар Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 27 апрелда ЎРҚ-693-сон Қонун билан, 2021 йил 18 майда ЎРҚ-695-сон Қонун билан қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган.

ЎРҚ-695-сон Қонун Президент томонидан қуйидаги шартлар билан имзоланган:

«Ўзбекистон Республикаси ногиронлиги бўлган шахслар ўз ҳаётининг барча соҳаларида бошқалар билан тенг равишда ҳуқуқ лаёқатига эга эканлигини тан олади.

Ўзбекистон Республикаси Конвенция тегишли ҳолатларда ва қонунга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўллаб-қувватлашдан фойдаланишини ҳамда қарорлар қабул қилиш механизмларини алмаштиришни таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг муомала лаёқатини чеклашга йўл қўяди деб тушунганлигини маълум қилади.

Конвенциянинг 12-моддаси ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қарорлар қабул қилишнинг ўрнини босувчи механизмларнинг бекор қилинишини талаб этадиган модда сифатида талқин этилиши мумкин бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси тегишли шароитларда ҳамда лозим даражадаги ва самарали кафолатларга риоя этиш шарти билан ушбу механизмлардан фойдаланишни давом эттириш ҳуқуқини ўзида қолдиради».

 

Қонунлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва ЎРҚ-693-сон Қонун – 5.06.2021 йилдан, ЎРҚ-695-сон Қонун – 8.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 81 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика