Пенсияга муддатидан олдин чиқишим мумкинми?
– Йўқ, 53 ёшга тўлган ва иш стажи камида 20 йил бўлган штат қисқартирилишига тушган аёллар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 14-м.).
Уларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги тақдимномаси бўлиши лозим (Низомнинг 12-б., «п» кичик б., ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова).