Norma.uz

Танлаш керак

 

Эр-хотин 60 йил бирга яшашган. Эр 2020 йил 25 декабрда 86 ёшида вафот этган. У ёшга доир пенсия олган, вафот этган пайтида унинг пенсияси 1 600 000 сўмни ташкил қилган. Аёли 84 ёшда, у ҳам 880 000 сўм миқдорида ёшга доир пенсия олади.

У вафот этган турмуш ўртоғининг пенсиясини олиши мумкинми? 

 

Аёл боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиши мумкин. Аниқ миқдорини Пенсия жамғармаси бўлими ҳисоблаб беради. Бироқ пенсия 1 600 000 сўмга тенг бўлмайди. Унинг миқдори ушбу суммадан камроқ бўлади, сабаби базавий миқдорлар ҳисоб-китоби ва ушбу пенсиялар бўйича талаб этиладиган стаждан юқори бўлган иш стажи ҳисобига ошириладиган суммалар бир-биридан фарқ қилади.

Ёшга доир пенсиялар учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55%и, боқувчисини йўқотганлик пенсияси эса 30%и миқдорига тенг (252-сон Низомнинг 107-б. «а», «в» кичик б.).

Пенсия тайинлаш учун талаб қилинадигандан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг базавий миқдорлари ёшга доир пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1%ига, боқувчисини йўқотганлик пенсиялари боқувчи ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5%ига оширилади (252-сон Низомнинг 108-б. «а», «в» кичик б.).

 

МИСОЛ. Вафот этган шахснинг иш стажи 35 йил эди (талаб этиладиган стаж – 25 йил), ўртача иш ҳақи максимал миқдорни – 2 624 700 сўмни (пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 10 баравари) ташкил этган.

Тегишинча, ёшга доир пенсия миқдори 1 706 055 сўмга (1 443 585 + 262 470) тенг, бунда:

1 443 585 сўм – пенсиянинг базавий миқдори, яъни 2 624 700 сўмнинг 55%и;

262 470 сўм – талаб этиладиган стаждан юқори бўлган иш стажи ҳисобига пенсия ошириладиган миқдор, яъни 2 624 700 сўмнинг 10%и ((35 – 25) х 1);

Боқувчисини йўқотганлик муносабати билан тайинланадиган пенсия миқдори 984 262,5 сўмга (787 410 + 196 852,5) тенг бўлади, бунда:

787 410 сўм – пенсиянинг базавий миқдори, яъни 2 624 700 сўмнинг 30%и.

196 852,5 сўм – талаб этиладиган иш стажидан ортиқ бўлган стаж ҳисобига пенсия ошириладиган миқдор, яъни 2 624 700 сўмнинг 7,5% ((35 – 20) х 0,5).

 

Бироқ бу пенсиянинг шартли ҳисоб-китоби. Фақат Пенсия жамғармаси томонидан вафот этган турмуш ўртоғининг ҳақиқиий ўртача иш ҳақидан ва иш стажидан келиб чиқиб аниқ ҳисоб-китоб қилинади.

Тегишли равишда, сиз Пенсия жамғармасига боқувчисини йўқотганлик пенсияси миқдорини ҳисоб-китоб қилдириш учун мурожаат қилишингиз лозим. Унинг миқдори ўзингиз олаётган пенсия миқдоридан ошган тақдирда сизга боқувчисини йўқотганлик пенсия тайинланади, агар миқдор кам бўлса тўланаётган пенсияни олишда давом этишингиз мумкин.

Прочитано: 72 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика