Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 29 / Юридик маслаҳатлар

Фақат фойдаланиш мақсади бўйича

 

Юридик шахснинг мол-мулкида кўп қаватли уйнинг битта қавати нотурар жой фондидаги бир нечта  хоналар бор.  Юридик шахс уларни жисмоний шахсларга ижарага бермоқчи бўляпти. Офис хоналарида офис фаолияти учун барча зарур буюмлар бўлиб у ерда одамлар кечаси қолиши ва  зарурат бўлганда тунаб қолиши учун диван ва краватлар жойлаштирилган.

Юридик шахс тадбиркор ҳисобланмаган жисмоний шахсга нотурар жойни офис учун ижарага беришга ҳақлими?

 

– Мулкдор ўз хоҳишига кўра ва ўз манфаатлари йўлида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва тасарруф қилиши мумкин. У мол-мулкидан хўжалик фаолиятини ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиши, уни бепул ёки ҳақ эвазига эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш учун бошқа шахсларга бепул ёки ҳақ эвазига беради («Хусусий мулк муҳофазаси ва мулкдорларнинг ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 4-м.). Бундан ташқари, қонун ҳужжатларида нотурар жойларни тадбиркор ҳисобланмайдиган жисмоний шахсларга ижарага беришда чекловлар мавжуд эмас. Шу тариқа, юридик шахс – нотурар жой мулкдори ҳеч қандай чекловларсиз хоналарни жисмоний шахсларга ижарага беришга ҳақли.

Шу билан бирга кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан уларнинг тўғри вазифасига кўра фойдаланилиши керак, шунингдек улардан белгиланган фаолият турлари рўйхатига мувофиқ фойдаланилиши мумкин (Низомнинг 2, 3-б., ВМнинг 24.01.2000 йилдаги 22-сон қарорига 2-илова).

Прочитано: 91 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика