Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 29 / Юридик маслаҳатлар

Лицензия бўлиши шарт

 

Корхонанинг асосий фаолият тури – тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш. Ушбу корхона ўз ходимларини ишга олиб келиш ва кетищ учун автотранспортни экипажи билан ижарага олган. Ходимларни ташиш маълум бир вақтда амалга оширилади. Транспортда корхона номи кўрсатилган маркировка мавжуд, бироқ маркировкасиз транспорт ҳам бор. Барча шартномалар нотариал расмийлаштирилган.

Ижарага берувчилар автомобиль транспортида йўловчиларни, хусусан корхонанинг ходимларини ташиш учун лицензияга эга бўлишлари лозимми?

 

– Ҳа, автотранспортни ижарага берувчилар йўловчиларни ташиш учун лицензияга эга бўлишлари лозим. Йўловчиларни тижорат асосида ташиш лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади, ушбу фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади (Рўйхат, ОМнинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарорига 1-илова).

Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш учун лицензия талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг (ВМнинг 30.07.2019 йилдаги 636-сон қарорига 1-илова) ­4-бандида келтирилган.

 

Умид Файзиев,

«Norma» МЧЖ эксперти. 

Прочитано: 442 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика