Чет эллик шахс меҳнат шартномасига асосан Қозоғистонда Ўзбекистонга ишлагани келди.
Ўзбекистон ташкилоти норезидентга иш ҳақи ҳисобланганидан ва унинг ёзма аризасига асосан иш ҳақидан 10% ушлаб қолинганидан кейин ушланмаларни Қозоғистон пенсия жамғармасига унинг номига ўтказиши мумкинми? Қайси даврдан норезидент резидент ҳисобланади?
– Ҳа, мумкин, бунда чекловлар мавжуд эмас. Мажбурий тўловлардан ташқари ҳар қандай қўшимча ушланмалар ходимнинг ёзма аризасига асосан амалга оширилади.
Бироқ амалиётда миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилиш масаласини ҳал этиш талаб қилинганлиги сабабли иш ҳақининг ушлаб қолинган қисмини Қозоғистон Республикасига ўтказишда мураккабликлар юзага келиши мумкин, шунингдек уни хорижий давлатга ўтказиш иш берувчида қўшимча харажатларни келтириб чиқаради.
Одатда бошқа мамлакатнинг пенсия жамғармасига бадаллар ходим томонидан мустақил равишда тўланади.
Масалан, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан ягона ижтимоий тўлов (ҳозирги пайтда – ижтимоий солиқ) тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:
● ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
● бирйўла – Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб 3 йил мобайнида (Низомнинг 9-б., ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).
Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади (СК 30-м. 2-қ.).