Norma.uz

Қайта ҳисобланмайди

 

2021 йил 1 июндан бошлаб пенсияни расмийлаштириш учун 2005 йилгача бўлган стажни тасдиқлаш учун меҳнат дафтарчасидан ташқари қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш талаби бекор қилинди.

Қўшимча ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли стажини тасдиқлай олмаган пенсионерларнинг пенсияси қайта ҳисобланиши мумкинми? 

 

– Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилганки, унга мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади (3.02.2021 йилдаги ПФ-6155-сон Фармоннинг 10-б.).

Пенсия жамғармасида тушунтиришларича, мазкур тартиб 2021 йил 1 июндан бошлаб тайинланган пенсияларга нисбатан қўлланилади. 2021 йил 1 июнга қадар тайинланган пенсиялар қайта ҳисобланмайди.

Прочитано: 958 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика