Самарқандда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўтказилаётган «Зарбдор ойлик» тадбири давомида «Жартепа» чегара божхона пости ҳамда вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳри ҳудудида ноқонуний тартибда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг олди-сотдисини аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Самарқанд шаҳар Спетамен шоҳкўчасидаги автотураргоҳда фуқаро А.Б. «Dream Tonus» ҳамда «Артебио» номли жами 100 қути дори воситаларини сотаётган вақтда тўхтатиб қолинди.
Шунинигдек, фуқаро А.Б. ўз ихтиёри билан автомобилининг багажидан жами 78 қути дори воситасини топширди. Натижада мазкур ҳолатда жами 18 225 000 сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан божхона органлари терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб боришмоқда.
Тошкент шаҳар ва Самарқанд вилояти божхона бошқармалари ахборот хизматлари материаллари асосида.