Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Чуқурсой техник идора» темир йўл чегара божхона пости ходимлари ҳам бир қатор ҳуқуқбузарликларнинг йўлига ғов бўлишди. Хусусан, Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи жамият номига юк контейнерида хориждан келтирилган асбоб-ускуна ва хўжалик товарлари божхона кўригидан ўтказилганда уларда йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 587 млн сўмлик 2 турдаги маиший буюмлар борлиги аниқланди.
Бошқа ҳолатда эса пост ходимлари хориждан келтирилган 2 та юк контейнерини кўздан кечириш давомида ҳужжатларда қайд этилмаган 117 млн сўмлик 5 турдаги «теле-радио эҳтиёт қисмлари» ҳамда 311 млн сўмлик халқ истеъмоли товарлари мавжудлигини аниқлашди.
Шунингдек, Андижон вилоятида фаолият юритувчи яна бир корхона номига келтирилган товарлар кўздан кечирилганда йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 586 млн сўмлик 8,5 тонна оғирликдаги сунъий терилар борлиги аниқланди.