Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 11 / Назорат

Юқори даражадаги таваккалчилик тоифасида бўлиб қолсангиз қандай йўл тутиш керак

 

Лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш қандай тушунилади? Ҳисобга олиш суммасига тузатиш киритилган солиқ тўловчиларни нима кутмоқда? Ушбу ва бошқа саволларга ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: 

 

– Ҳудудий солиқ органларига мурожаат қилувчиларнинг катта оқими муносабати билан вилоят бошқармалари ва Тошкент шаҳар ДСБда солиқ тўловчиларни қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

ҚҚС бўйича шахсий карточкаларда пайдо бўлган солиқ қарзи ва қўйилган инкассо топшириқномалар бўйича саволлар келиб тушмоқда. Ва биз ҳар бир мурожаатни – «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ кўриб чиқамиз. Зарурат бўлганда солиқ органи ўз ваколати доирасида вазиятни аниқлаштириш учун етишмаётган маълумотларни қўшимча равишда талаб қилиб олади.

Агар солиқ тўловчи фақат ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш ёки бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларини ўзгача тарзда ноқонуний камайтириш тарзида асоссиз солиқ нафи олишни кўзлаб амалга ошириладиган операцияларда иштирок этган бўлса, унга ҚҚСни ҳисобга олишда рад этишади. Яъни – агар солиқ органи битим «номигагина» расмийлаштирилган, товар (хизмат) эса ҳақиқатда у билан шартнома тузилган шахсдан олинмаган бўлса.

Битимни қонуний ва ўзи билан қўшимча солиқ оқибатларини, шу жумладан – ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқидан маҳрум қилишга олиб келмайди деб эътироф этиш учун, у қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:

● ҳақиқий, амалда бажарилган бўлиши;

● битимни ёки бевосита контрагент ёхуд унинг пудратчиси бажариши керак;

● битимда шунчаки солиқларда ноқонуний тежаш вазифаси эмас, балки ишбилармонлик мақсади бўлиши керак.

Тегишинча, солиқ тўловчи битимнинг ҳақиқийлиги ва қонунийлигини исботловчи барча далилларни тақдим этиши зарур.

 

– Сўнгги вақтларда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш, бу тушунчанинг кенглиги ва ноаниқлиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Сиз нимани тавсия қиласиз? Лозим даражада эҳтиёткорлик қилишни қандай намоён қилиш мумкин?

– Аввало таъкидлаб ўтаман: контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик намоён қилинмаганлиги ҚҚСни ҳисобга олишда солиқ тўловчига рад этиш учун мустақил асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.

Солиқ тўловчи эҳтиёткорликни кейинчалик солиқ органига контрагент текширилганлиги фактини исботлаш учун эмас, балки, энг аввало, контрагент виждонли, ҳақиқий фаолиятни юритиши ва у билан шартноманинг ўзини ижро этиш нуқтаи назаридан ва салбий солиқ оқибатлари хавфисиз шартнома тузиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш учун намоён қилиши зарур.

Солиқ органлари битимлар бажарилишининг ҳақиқийлигини текширади. Шу боис шартнома тузишдан олдин контрагентда битим бўйича мажбуриятларни ижро этиш учун имконият ва ресурслар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг.

Президентнинг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020–2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида қарори»нинг 10-банди контрагентнинг ҳисобга қўйилганлигини текширишни талаб қилади. Аммо фақатгина шу бандни бажариш билан чекланиш керак эмас. Кўп бухгалтерлар шу бандни бажариш билан чекланадилар ва эҳтиёткорликни намоён қилдик деб ҳисоблашади.

Лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш ташаббуси билан энг аввало ташкилот раҳбарияти ёки битим тузишга ваколатли шахслар чиқиши керак. Бу – бутун комплекс чора-тадбирлар ва компаниянинг мансабдор шахсларининг изчил ҳаракатларидан иборат. Контрагентни текшириш етарлича ва оқилона бўлиши керак.

Қуйидагилар ҳамкорнинг ишончлилиги ва сизнинг эҳтиёткорлик қилганлигингиздан далолат беради:

● етказиб бериш шартларини муҳокама қилиш ва шартномаларни имзолашда етказиб берувчи компания ва сотиб олувчи компания раҳбариятининг шахсан ўзаро боғланиши;

● контрагент-компания раҳбарининг ҳужжат билан тасдиқланган ваколати ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхасининг мавжудлиги;

● контрагентнинг, унинг омбор, ишлаб чиқариш ёки савдо майдонларининг жойлашган жойи тўғрисида ахборот;

● контрагентларни излаш ва танлашни қайд этиш: сайтларга ҳаволалар ёки босма материаллар, айнан ўхшаш (ўхшаш) товарлар ва хизматлар бозори иштирокчилари, шу жумладан – уларни арзонроқ нархларда таклиф қилувчилар тўғрисида фойдаланиш имконияти бўлган ахборот мавжуд бўлганда контрагент тўғрисидаги маълумотларни олиш усули тўғрисида ҳужжатларнинг мавжудлиги;

● контрагентда шартнома мажбуриятларини бажариш учун ресурсларнинг мавжудлиги (ишлаб чиқариш қувватлари, ускуналар, малакали ходимлар).

Контрагентларни текшириш юзасидан ўз тизимини ташкилот ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда ишлаб чиқиши керак.

 

– Ҳисобга олиш суммаларига тузатиш киритилган солиқ тўловчилар билан нима бўлади? Ахир ҚҚС билан муаммолар бўлган жойда, ўз-ўзидан, фойда солиғи бўйича ҳам муаммолар мавжуд. Қўшимча текширувлар ва санкциялар бўладими?

– Ноқонуний нақдлаштириш бўйича операцияларни амалга оширишда битимнинг иккала томони солиқ ва бухгалтерия ҳисобида сунъий ҳужжат айланишини яратган ҳолда қасддан хўжалик ҳаёти ҳолатлари тўғрисида ёлғон маълумотларни акс эттиради. Ушбу сохта ҳужжатлар асосида солиқ тўловчи ҚҚС суммаларини ноқонуний ҳисобга олади ва бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини камайтиради. Ёки – ҚҚС бўйича салбий сальдо яратиш ҳисобига оқибатда бюджетдан ўзига солиқ суммасини қоплайди.

Сохта ҳужжатлар сарфларни асослаш сифатида фойдаланилади ва тегишинча, солиқ солинадиган фойдани камайтиради.

Агар сохта бошланғич ҳужжатлар ва солиқ базасини яшириш ёки солиқлар тўланмаганлиги аниқланса, СКнинг 223 ёки 224-моддалари асосида яширилган солиқ базаси суммасининг ёки тўлиқ тўланмаган солиқнинг 20%и миқдорида молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин.

Солиқ органлари «нақдлаштириш идоралари» билан молиявий муносабатларга эга бўлган солиқ тўловчиларнинг камерал солиқ текшируви ташаббуси билан чиқади. Ушбу текширувлар солиқ органи раҳбарининг буйруғи асосида битта солиқ – ҚҚСни тўғри ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш масалалари бўйича ўтказилади.

Агар текширув чоғида битим низоли ва солиқ тўловчида ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи сохта ҳужжатлар ҳисобига пайдо бўлганлиги аниқланса, солиқ органи илгари солиқ органи ҚҚСни ҳисобга олиш бўйича тузатиш киритганлиги ёки ҳисобга олишни бекор қилганлиги тўғрилиги ҳақида қарор қабул қилади.

Агар солиқ тўловчи солиқ қарзи суммаларини тан олса ва солиқ органига бу ҳақда хабарнома юборган бўлса, унга солиқ қарзини тенг улушларда 6 ойда сўндириш бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилади. Бунда молиявий санкциялар қўлланилмайди.

 

– Нақдлаштириш операциялари бўйича солиқ органларининг назар доирасига тушган солиқ тўловчиларда юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчилар рўйхатидан чиқиш имконияти мавжудми?

– Албатта, мавжуд. ДСҚ солиқ хавфини бошқариш ва хавфнинг юқори даражасига эга солиқ тўловчиларни аниқлаш тизимини ишлаб чиққан. Мазкур тизим Вазирлар Маҳкамасининг 7.01.2021 йилдаги «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги 1-сон қарори билан тасдиқланган ва амалга киритилган.

Компьютер дастури ЭҲФда акс эттирилган товар номенклатурасини банк операциялари тўғрисидаги маълумотлар билан қиёслаган ҳолда қайта ишлаш йўли билан шубҳали операциялар билан шуғулланган 396 та ташкилотни аниқлаш имконини берди ва тегишинча, уларга солиқ хавфининг юқори даражасини берди.

Солиқ тўловчилар солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига солиқ хавфи даражаси мезонлари бўйича тушунтиришлар юборишга ҳақли. Ушбу тушунтиришлар, солиқ хавфини бошқариш тизимини қўллашда ва солиқ хавфини тузатишда ҳисобга олиниши мумкин (Низом 18, 19-б., ВМнинг 7.01.2021 йилдаги 1-сон қарорига 1-илова).

 

Олег ГАЕВОЙ суҳбатлашди.

Прочитано: 576 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика