Корхона чет эллик мижозларга маслаҳат хизматларини кўрсатади. Корхона тушумининг 100%и хизматларни экспорт қилишдан келиб тушади. 2020 йил июлдан бошлаб айланма 1 млрд сўмдан ошган, корхона эса умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган.
1. Ушбу корхона ҚҚС тўлаши керакми? У товарлар ва хизматларни етказиб берувчилар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган ҚҚС суммасини қайтариши мумкинми?
2. Корхона фойда солиғини тўлаши лозимми?
1 Хорижий корхоналарга консалтинг хизматларини кўрсатишда Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланмайди, бинобарин, консалтинг хизматларини реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинмайди (СК 238-м. 1-қ. 1-б., 241-м. 1-қ.). |
Корхона шундай хизматларни кўрсатиш учун ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақди (СК 266-м. 2-қ.).
Корхона ҚҚС тўламайди, кирувчи ҚҚСни эса ҳисобга олишга ҳақли. Натиажада бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси салбий бўлади. Корхона солиқ суммасини қоплаш ҳуқуқига эга (СК 272-м. 3-қ.).
Қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси:
● солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олинади;
● шунингдек корхона ўрни қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини солиқ органларига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида берилган аризага асосан қайтариш ҳуқуқига эга (СК 274-м. 1, 2-қ.).
2 Хизматларни экспорт қилишдан олинадиган даромадлар корхона жами даромадининг 15%идан ортиқ бўлса, хизматларни экспортга реализация қилишдан олинадиган фойдага 0 даражали ставка бўйича фойда солиғи солинади (СК 337-м. 1-қ. 6-б., 8-қ.). |