Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга барҳам бериш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошкент шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сирғали туманида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида фуқаро Х.А. бошқарувидаги «Kia Bongo» транспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистонга қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 375,5 млн сўмлик 99 минг дона ёндиргич товарлари борлиги аниқланди.