Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 11 / Назорат

Камерал текширувдаги 7 та муҳим ўзгариш 2021 йилда

 

Вазирлар Маҳкамасининг 7.01.2021 йилдаги 1-сон «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги қарори билан Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом (қарорга 1-илова) тасдиқланди. У камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудитини ўтказиш қоидаларини ўзида бирлаштирган. Камерал солиқ текшируви соҳасидаги энг муҳим янгиликлар ҳақида «Norma» компанияси экспертлари – адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт ­САФИН гапириб беришди. 

 

Илгари ҳар бир солиқ текшируви турини алоҳида тартибга соладиган учта алоҳида низом амал қилган. Расман улар ўз кучини йўқотган деб эътироф этилмаган. Бироқ 2021 йил 8 январдан бошлаб янги Низомга амал қилиш зарур, сабаби Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган норматив ҳужжат мақоми бўйича ДСҚ норматив ҳужжатларидан юқори туради.

 

Камерал текширувда нима ўзгарди?

1 Илгари амалдаги Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низом солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфини даражаси бўйича – юқори, ўртача ва паст даражаси бўйича ажратган. Камерал текширув остига фақат хавфнинг юқори ва ўртача даражасига эга солиқ тўловчилар тушган.

Янги Низом (кейинги ўринларда – 1-сон Низом) камерал текширув остига тушиш учун зарур хавф даражасини кўрсатмайди (21-б.). Солиқ кодекси «виждонли солиқ тўловчи» тушунчасини аниқ таърифламаганлиги боис, ҳар қандай тадбиркор хавф зонасида бўлади ва камерал текширув остига тушиши мумкин.

 

2 Текширувчиларнинг ҳуқуқлари кенгайтирилди. Энди камерал текширув чоғида улар солиқ базасига тузатиш киритишлари мумкин, агар битимдаги нарх товарлар (хизматлар)нинг бозор нархидан фарқ қилса (1-сон Низом 19-б.).

 

3 Солиқ тўловчида камерал текширув тугагунга қадар илгари ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ўзгарган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Фақат энди у аниқ муддат билан чекланган: аниқлаштирилган ҳисоботни камерал текширув тугагунга қадар 10 кун олдин тақдим этиш зарур (1-сон Низом 24-б.). Текширувнинг бошланиш ва тугаш санаси буйруқда кўрсатилган ва айнан шу буйруққа мўлжал олиш зарур.

 

4 Янги Низомда камерал текширув ўтказишнинг умумий муддати белгиланган – 60 кундан ошмайди (1-сон Низом 29-б.).

Аниқлаштирилишича, агар камерал текширув натижалари бўйича солиқ ҳисоботида тафовутлар ёки хатолар аниқланмаган бўлса, солиқ инспекцияси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига бу ҳақда хабарнома жўнатиши керак (1-сон Низом 38-б.). Илгари солиқчиларда бундай мажбурият бўлмаган, текширилувчи унинг корхонасида «ҳаммаси жойида»лигини фақат тусмоллаши мумкин эди.

 

5 Янги Низомда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда инспекторлар нима қилишлари аниқ ёзилган (4-боб 4-§). Илгари 3236-сон Низомнинг 29-бандида фақатгина ҳуқуқбузарликлар аниқланганлиги ҳақида далолатнома тузиш айтилганди. Энди эса ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб 10 кун ичида тузилган далолатномадан кейин солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) 5 кун муддатда у бўйича қарор қабул қилиши керак. Бу қўшимча солиқ ва пеня ҳисоблаш ёки солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш бўлиши мумкин. Агар далолатнома бўйича қарор қабул қилувчи шахс солиқ тўловчининг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик таркибини топмаса, у унга нисбатан санкциялар қўлламаслик ҳақида қарор қабул қилади.

 

6 Жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор олинган кундан эътиборан 10 кун муддатда жарима ихтиёрий равишда тўланганда – унинг миқдори СКнинг тегишли моддасида белгиланган миқдорга нисбатан 2 бараварга камайтирилади (1-сон Низом 51-б.).

 

7 Илгари амалдаги 3236-сон Низомда солиқ тўловчининг солиқчилар қарори устидан шикоят бериш ҳуқуқи айтиб ўтилмаганди. Янги Низомда бундай норма мавжуд: солиқ органининг камерал текширув натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин (1-сон Низом 55-б.). Бунда сайёр текширувда ёки солиқ аудитида бўлгани каби аввал шикоят билан юқори турувчи органга, шундан кейин эса судга мурожаат қилиш юзасидан мажбурий талаб белгиланмаган.

Прочитано: 632 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика