Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 11 / Солиқ солиш

Ким ЖШДС тўлайди

 

Корхона муассиси ва раҳбариман, унинг балансида нотурар жой биноси ҳисобда туради. Биринчи қаватда стоматология кабинети жойлашган, иккинчи қаватда эса оилам яшайди. Кадастр ҳужжатлари бўйича бино нотурар жой сифатида ҳисобга олинган. Иккинчи қаватни нотурар жой тоифасидан турар жой тоифасига ўтказишга қарор қилдим. 2020 йил июлда Президентнинг фармонлари амал қилаётган даврда нотариус орқали турмуш ўртоғимга ҳадя қилиб ўтказдим. Айни пайтда солиқ инспекциясидан корхона бинонинг иккинчи қавати қийматидан 12% миқдорида ЖШДС тўлаши ҳақида талабнома келди. Турмуш ўртоғим – ЎзР резиденти.

Бинонинг бир қисмини жисмоний шахсга ҳадя қилган корхона бу жисмоний шахс учун ЖШДС тўлаши лозимми?

 

 

– Текин, шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича берилган мол-мулк қиймати турмуш ўртоғингизнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади. Корхонангиз солиқ агенти сифатида ушбу даромадга ­12%лик ставка бўйича ЖШДС солиши лозим (СК 376-м. 1-қ. 2-б., 381-м. 1-қ., ­387-м. 1-қ. 2-б.).

Турмуш ўртоғингиз корхона (солиқ агенти) билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган тақдирда, корхона унинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмаслиги мумкин эди (СК 387-м. 2-қ). Мазкур ҳолатда:

2021 йил 30 январга қадар корхона солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани тақдим этиши шарт эди (СК 389-м. 1-қ. 1-б.);

турмуш ўртоғингиз 2021 йил 1 апрелдан кечиктирмай 2020 йил учун жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни солиқ органларига топшириб, ЖШДСни мустақил тўлаши лозим. Солиқ 2021 йил 1 июндан кечиктирмай тўланади (СК ­397-м. 1-қ., 398-м. 1-қ.).

2020 йил мобайнида Президентнинг бир нечта фармонлари қабул қилинган, улар бўйича турли имтиёзлар тақдим этилган. Бироқ сиз кўрсатган вазиятда ЖШДСдан озод этиш назарда тутилган имтиёзлар берилмаган.

Прочитано: 353 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика