Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 11 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Монополияга қарши комплаенс тизими қандай ишлайди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.03.2021 йилдаги 114-сон қарори билан монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари белгиланди. 

 

Қарор билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ монополияга қарши комплаенс – фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар хавфини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган ички ташкилий чора-тадбирлар ва таомиллар тизими.

Мазкур Низом қуйидаги тартибда жорий этилади:

● 2021 йил 1 январдан – тажриба (синов) тариқасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳамда Рўйхатга (Президентнинг 6.07.2020 йилдаги ПФ-6019-сон Фармони билан тасдиқланган) киритилган давлат иштирокидаги корхоналарда;

● 2022 йил 1 январдан – табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги 3 йилда товар сотишдан жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 млрд сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда.

Қуйидагилар монополияга қарши комплаенс тизимининг (кейинги ўринларда – Тизим) асосий вазифалари ҳисобланади:

● рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг эҳтимолий бузилиш хавфларини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда уни бошқариш;

● давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш ва мониторинг қилиш;

● давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг ҳамда уларнинг раҳбарлари томонидан ўз вазифаларини бажариш жараёнида рақобатга зид хатти-ҳаракатлар амалга оширилишининг олдини олиш ва бошқалар.

Тизим фаолият юритишини таъминлаш ва мониторинг қилиш мақсадида ташкилий тузилма, штатдаги ходимлари сони ва фаолият хусусиятига мувофиқ ваколатли шахс (бўлинма) тайинланади.

Хўжалик юритувчи субъектларда ушбу тизимини жорий этиш ва мониторинг қилиш ички аудит хизматига юкланиши мумкин.

Тизим фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини баҳолаш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

● давлат бошқаруви органида раҳбар томонидан;

● маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида – ҳоким томонидан;

● хўжалик юритувчи субъектларда – ижро этувчи орган ёки кузатув кенгаши томонидан.

Ваколатли шахс (бўлинма) қуйидагиларни амалга оширади:

● рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини мониторинг қилади;

● фаолиятга тегишли материалларни таҳлил қилади, аниқланган камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган чораларни ишлаб чиқади;

● тизимнинг фаолият юритиши билан боғлиқ масалалар бўйича бошқа тузилмавий бўлинмалар билан ўзаро алоқаларни мувофиқлаштиради;

● монополияга қарши курашиш органи (Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари) билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши бўйича ўзаро ахборот алмашади;

● рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш мақсадида бир йилга мўлжалланган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди ва бошқалар.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 3.03.2021 йилдан кучга кирди.

Наргиза ВОҲИДОВА.

Прочитано: 489 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика