Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 10 / Кадрлар бўлими

Шартнома муддати узайтирилмайдиган бўлса…


Компанияда ходимлар билан 12 ойга муддатли меҳнат шартномалари тузилган. Ушбу муддат тугагач компания ходимлардан бири билан меҳнат муносабатларини тўхтатишни режалаштиряпти.

Муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаганда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозим ва бунда иш берувчида ходимлар олдидаги қандай мажбуриятлар юзага келади?

 

– Муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугагач, муддат тугаганидан кейин 1 ҳафтадан кечиктирмай тўхтатилади. 1 ҳафта ўтганидан кейин ҳам меҳнат муносабатлари давом эттириладиган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган ҳисобланади ва бундан кейин «муддатли» бўлмайди (МК 105-м.).

Шу тариқа, муайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштиришда:

● амал қилиш муддатидан тугаган санадан эътиборан 1 ҳафтадан кечиктирмай меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш;

● ходимлар билан ишдан бўшатилган кунда (сўнгги иш кунида) тўлиқ ҳисоб-китобни амалга ошириш;

● ишланган даврлар учун меҳнат таътилларининг фойдаланилмаган кунлари учун компенсация тўлаш (МК 151-м.);

● меҳнат шартномаси муддати тугаганидан кейин (муддатли меҳнат шартномалари муддатидан олдин бекор қилинганда) ишланган давр учун меҳнат таътили берилганлиги ва тўлов амалга оширилганлиги аниқланган тақдирда фойдаланилган, лекин ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушланмаларни ушлаб қолиш лозим (МК 164-м. 2-қ. 4-б.).

Меҳнат шартномасининг муддати тугаганлиги муносабати билан бекор қилишда иш берувчи томонидан бирор-бир бошқа сабаблар назарда тутилмайди. Бундай асосга кўра ишдан бўшатилаётган ходимлар иш берувчининг ташаббусига кўра ишдан бўшатилган ҳисобланмайди (МК 100-м.). Шу боисдан уларга штат қисқартирилишида назарда тутилган қўшимча тўловлар тўланишига бўлган ҳуқуқ татбиқ этилмайди. МКнинг 105-моддасига кўра ишдан бўшатишда ходимларнинг вакиллик органи билан келишиш ва ходимларни огоҳлантириш талаб этилмайди.

Ушбу асос бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилганидан кейин (МК 105-м.):

● ходимни меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ билан имзо чектирган ҳолда таништиринг;

● меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги ёзувни меҳнат дафтарчасига (мавжуд бўлган тақдирда), Т-2 шаклидаги шахсий карточкага ва Ягона миллий меҳнат тизимига (ЯММТ) киритинг;

● меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда ходимларнинг қўлига меҳнат дафтарчаларини, агар улар мавжуд бўлса, беринг;

● ишдан бўшатилган ходимларни шахсий таркиби рўйхатидан, иш вақтини ҳисобга олиш табелидан чиқаринг;

● ишдан бўшатилганларнинг шахсий ҳужжатларини архивга топшириш учун тайёрланг.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 487 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика