Norma.uz

Умумбелгиланган тартиб бўйича

 

Пенсияни 100% карточкага оладиган пенсионерларни ишга қабул қилиш тартиби қандай?

 

– Пенсионерларни ишга қабул қилишда алоҳида тартиб белгиланмаган. Улар умумбелгиланган тартибда ишга қабул қилинади.

 

* * *

Пенсионерни ишга қабул қилганлик ҳақида унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиш талаб этиладими?

 

– Ҳозир бунга зарурат йўқ. Илгари ишлайдиган ва ишламайдиган пенсионерларга пенсия тўлов миқдорлари ўртасида фарқ мавжуд бўлганлиги сабабли ортиқча пенсия тўланишининг олдини олиш мақсадида шундай талаб қўйилар эди. Ишлайдиган пенсионерлар Пенсия жамғармаси бўлимига Ф-25 топшириқномани расмийлаштиришлари лозим эди, унга асосан пенсиянинг 50%и тўланарди (АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 9-б.).

Айни пайтда ишлайдиган пенсионерларга пенсия тўлиқ тўланади. 2222-сон Низом эса бекор қилинган (АВ томонидан 6.08.2019 йилда 2222-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Прочитано: 192 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика