Фуқаро келгусида пенсия олиш учун солиқни тўлаши мумкинми?
– Ҳа, бироқ бу маълум шартларда амалга оширилади. Келгусида пенсия олиш учун бадаллар тўлови фуқаро банд бўлган фаолият тури бўйича тегишли тўловлар назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Президентнинг «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан (8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон) Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати ҳамда иш стажини ҳисобга олиш ва келгусида пенсия олиш учун улар томонидан ижтимоий солиқ тўланиши мумкинлиги тўғрисидаги тартиб тасдиқланди.