Пенсионер қариндошим билан яшаб, унга бетоблигида ёрдам бергандим. У вафот этди, пенсиясини ололмай қолди.
Унинг уйида прописка қилинмаганман, пенсияни олишим мумкинми?
– Мурожаатда пенсионер билан қариндошлик даражаси кўрсатилмаган. Пенсионернинг ота-онаси, эри (хотини), шунингдек оила аъзолари олинмай қолган пенсияни олишга ҳақли бўладилар. Ушбу ҳолатда пропискада бўлиши талаб этилмайди.
Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади. Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонуннинг 19, 20-м., 63-м. 1-қ.).