Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 10 / Кадрлар бўлими

Иш ҳақини ошириш лозим

 

Ҳамшира ҳайдовчиларда мастлик ҳолати мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш учун корхона ҳисобидан ўқитилди. Сертификат олди. Айни пайтда у ҳайдовчиларни мастлик ҳолати юзасидан текшириш унинг лавозим йўриқномасида қайд этилмаганлиги сабабли қўшимча тўлов тўланишини талаб қиляпти.

Корхона ўриндошлик бўйича қўшимча тўлов тўлаши лозимми ёки ҳамширанинг иш ҳақини ошириши керакми?

 

– Ушбу вазият ички ўриндошлик бўла олмайди. Вақтинча ишда бўлмаган ёки бўш лавозим бўйича мажбуриятлар бажарилиши ички ўриндошлик бўлиши мумкин.

Мазкур ҳолатда  иш ҳажмининг оширилиши ҳақида сўз бормоқда, бунинг учун тўланадиган ҳақ миқдори иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган битимда белгиланади (МК 160-м.; ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 20-б.). Қоидага кўра, ходимга лавозим маоши билан бирга келишилган суммадаги қўшимча тўлов тўланади.

Лавозим йўриқномасига ўзгартиришлар киритиладиган бўлса, яъни унда янги мажбуриятлар ғайд этилса, қўшимча мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи миқдорини ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Прочитано: 155 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика