Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 10 / Кадрлар бўлими

Фақат ЯММТда

 

Электрон ва қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларига ходимнинг (ўз ташаббуси билан) тўлиқ ставкадан 3 ой муддатга ярим ставкага ўтказилганлиги ҳақидаги ёзув киритиш лозимми ёки қўшимча битимнинг ўзи етарлими?

 

– Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасига бундай маълумтлар киритилмайди, бироқ ЯММТга маълумотлар киритилиши лозим.

Ходимнинг иш ставкаси ўзгартирилиши у билан тузилган меҳнат шартномаси шартларининг ўзгартирилиши ҳисобланади. Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартларини ўзгартиришда унинг ёзма аризаси бўлиши лозим (МК 88, 90-м.). Бундан кейин:

● томонлар (иш берувчи ва ходим) меҳнат шартномасига қўшимча битимни тузадилар, унда ставка, иш вақти режими, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ўзгартирилганлиги ҳамда ўзгаришларнинг вақтинчалик тусда эканлиги кўрсатилади;

● иш берувчи меҳнат шартномаси шартлари ўзгартирилганлиги тўғрисида буйруқ чиқаради (МК 96-м. 7-қ.).

Ходимнинг 1 ставкадан 0,5 ставкага ишга ўтказилиши меҳнат дафтарчасига киритилмайди, сабаби унда ставка миқдори умуман кўрсатилмайди. Унга фақат ходимга ишга олинаётган лавозим номи ёки ишга ўтказилаётган лавозим номи киритилади (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 2.12-б.).

ЯММТда ставканинг ўзгартирилиши «Қўшимча битим» бўлимида назарда тутилган (Низомнинг 5-боби, ВМнинг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарорига 1-илова). Шу боисдан ЯММТга ушбу ўзгартиришларни киритиш тавсия этилади. Электрон меҳнат дафтарчасига улар автоматик тарзда киритилади. Ушбу ўзгартиришлар киритилганидан кейин ЯММТда 0,5 ставка бўш иш ўрни сифатида кўрсатилади.

Бандликка кўмаклашиш органлари томонидан бўш иш ўрнига ишга қабул қилиш учун номзод юборилганда рад жавобингизни асосий ходимнинг меҳнат шартномаси шартлари вақтинчалик ўзгартирилганлиги билан асослашингиз мумкин.

Ходим тўлиқ ставкага ишга қайтганида қайтар тартибда расмийлаштирув амалга оширилади.

Прочитано: 312 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика