Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 10 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ўзини ўзи банд қилган шахс билан шартнома тузиш

 

Корхона ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс билан дастурлаш хизматларини кўрсатишга шартнома тузишни режалаштиряпти.

Бундай шартнома қандай тузилади? Корхона ўзини ўзи банд қилган шахсларни ишларни бажаришга жалб қилишда қандай жиҳатларни ҳисобга олиши лозим?

 

– Ўзини ўзи банд қилган шахслар билан хизматларни ҳақ олиш асосида кўрсатиш шартномасини, пудрат шартномасини, яъни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиш мумкин (ФК 37-боби 1-§и, 38-боби).

Шуни ҳисобга олиш лозимки, ташкилотлар бир марталик хизматлар кўрсатилишига ўзини ўзи банд қилган шахсларни жалб этишига рухсат берилган. Бунда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ижтимоий солиқни ҳисоблаш объекти бўлмайди. Ўзини ўзи банд қилган шахснинг меҳнат даромадларига ЖШДС солинмайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар  «Soliq» махсус мобиль иловаси орқали қуйидаги имкониятлардан фойдаланиши мумкин:

● буюртмаларни ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни қабул қилиш;

● юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш.

Шунингдек ўзини ўзи банд қилган шахслар назорат-касса техникаси ва банк пластик карточкалари орқали ҳисоб-китоблар бўйича тўлов терминалларидан фойдаланиши мумкин (Низом, ВМнинг 23.10.2020 йилдаги 806-сон қарорига 1-илова).

 

Наргиза Вохидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 162 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика