Корхона 2017 йилда ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга сертификатларни олди. 2020 йилда сертификатларнинг амал қилиш муддати тугади. Бироқ сертификатлар амал қилган муддатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар омборда қолиб кетди. Бу вақтда корхона ўз фаолиятини 3–4 ойга тўхтатиб турган эди. Фаолиятни тиклаганидан кейин янги сертификатларни олиш режалаштирилган.
Корхона маҳсулотнинг қолган қисмини реализация қилишга ҳақлими?
– Йўқ, сиз ўзингиз ишлаб чиқарган маҳсулотни, агар мажбурий сертификнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, реализация қила олмайсиз («Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-м.).
Сертификат муддати тугаган маҳсулотларни реализация қилганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилишингиз мумкин (МЖТК 214-м.).