Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 10 / Хўжалик юритиш қоидалари

Фаолиятни тўхтатиш қарзлардан озод қилмайди

 

Якка тартибдаги тадбиркорнинг компания олдида дебиторлик қарзи мавжуд. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра у қарз суммасини, ҳакамлик йиғими, почта харажатлари ва видеоконференция харажатларини тўлаши лозим. Бироқ ЯТТ патентини топширган ва энди тадбиркор ҳисобланмайди. У компаниянинг ҳисобрақамига нақд пулларни ўтказишга тайёр. Бироқ банк ЯТТдан қарз жисмоний шахсга ўтказилиши тўғрисида битимни тақдим этишни талаб қиляпти. Патент бекор қилинганлиги сабабли унда бундай шартномани тузиш учун муҳр йўқ. Бунда шартнома тузилган вақтда компания МЧЖ шаклида бўлган. Ҳозир компания қайта ташкил этилгандан кейин ХКга айланган. Қўшимча битим тузилмаган.

Жисмоний шахс компаниянинг ҳисобрақамига пул маблағларини қандай киритиши мумкин?

 

– ЯТТ сифатида фаолият тўхтатилиши жисмоний шахсни кредиторлар олдидаги қарздан озод қилмайди.

Банкнинг айнан бир шахснинг ўртасида қарзни ўтказиш тўғрисидаги битимни тузиш талаби тўғри эмас, сабаби қарзнинг ўтказилиши икки ёки ундан кўпроқ шахслар ўртасида амалга оширилади (ФК 23-боби). Буни ҳисобга олган ҳолда, илгари якка тартибдаги шахс ҳисобланган жисмоний шахс ўзи билан бундай шартномани туза олмайди.

Бундан ташқари, ЯТТ бўлган жисмоний шахс ўз мажбуриятлари бўйича барча мол-мулки юзасидан жавобгар ҳисобланади (ФК 25-м.; «Тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-м. 2-қ.).

ЯТТ сифатида фаолиятнинг тўхтатилиши жисмоний шахсни у томонидан тадбиркорлик фаолияти кўрсатиладиган кредиторлари олдидаги мажбуриятдан озод этмайди (Низомнинг 46-б., ВМнинг 21.08.2019 йилдаги 704-сон қарорига 1-илова). Яъни, ҳатто жисмоний шахс энди ЯТТ ҳисобланмаса ҳам у тадбиркорлик фаолияти давомида юзага келган мажбуриятлари учун жавобгар бўлишда давом этади.

Ушбу масалани ҳал этиш учун юқори турувчи банкка бундай талабнинг сабабларини тушунтириб беришни сўраб мурожаат қилиш лозим.

Компания МЧЖдан хусусий корхонага қайта ташкил этилганига келсак, бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади (ФК 50-м.).

Мазкур ҳолатда жисмоний шахс ва ХК шартномага қўшимча битимни тузиши мумкин, бунда ЯТТ фаолиятини тугатиш ҳамда МЧЖни ХКга қайта тузиш далиллари баён этилади ва ўзини шартноманинг тарафлари сифатида кўрсатиб ўтади.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилади. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қаори белгиланган муддатда ихтиёрий равишда ижро этилмаган бўлса, у ҳолда мажбурий ижро этилиши лозим. Мажбурий ижро этиш учун иқтисодий судга ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этилиши лозим. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

● ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг тасдиқланган нусхаси;

● тузилган ҳакамлик битимининг лозим даражада тасдиқланган нусхаси;

● давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ариза берувчи бож тўлашдан ва почта харажатларидан озод этилмаган тақдирда;

● ижро варақаси берилгани тўғрисидаги хабарнома ёки ҳакамлик муҳокамасининг бошқа томонига ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза нусхаси юборилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат (ИПК 229-м.; «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуннинг 51-м.).

Суднинг ҳал қилув қарори бўйича ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросига ижро этувчиларга берилади. Бюро 3 кун ичида пул маблағларини тақсимлайди. Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, пул маблағлари барча талабларни сўндириш учун етарли бўлмаганда, ушбу маблағлар ҳисобидан ижро ҳужжатини ижро этиш жараёнида қарздорга белгиланган жарималар сўндирилади, ижро ҳаракатларини амалга ошириш бўйича харажатлар қопланади. Пул маблағларининг қолган қисми ундирувчининг талабларини қондириш учун ҳамда қарздордан ундирилган пул суммасига мутаносиб равишда ижро йиғимини сўндириш учун сарфланади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 47, 78-м.).

 

Нурали Нурмуҳамедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 270 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика