Norma.uz

Қироллик пенсионерлари

 

Экспертлар орасида Буюк Британиянинг пенсия тизими нисбатан энг мукаммали деб ҳисобланади. Кўпчилик давлатлардаги сингари Қиролликда ҳам давлат, хусусий ёки кўп йиллик хизматлари учун тайинланган пенсиялар тайинланадиган тизим амал қилади.

 

Эркаклар 65 ёшдан, аёллар эса 60-65 ёшдан пенсияга чиқадилар. Пенсия ёшига тўлганидан кейин британиялик пенсионер ишлашда давом этадиган бўлса, ишланган ҳар бир йил учун пенсияга устамалар ҳисобланади. Буюк Британия фуқароси ўртача ҳафтасига 125 фунт олади. Базавий пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун Қироллик фуқароси мамлакатда камида 10 йил ишлаган бўлиши лозим: бунда: ҳар бир ишланган йил бўлғуси пенсия миқдори ҳафтасига 4,44 фунтга оширилади. Шу тариқа, минимал базавий пенсия ҳафтасига 44,4 фунтга тенг бўлади. Британиялик хусусий молия муассасаларидан бирида пенсия суммасини жамғариб боришни афзал билса, у тўловлар миқдорини мустақил белгиланиши мумкин бўлади, бунда чекловлар белгиланмаган. Ёлланма ишчилар, қоидага кўра, бундай жамғармаларга иш ҳақидан 5-8%ини ўтказадилар: қонунчиликдаги сўнгги ўзгартиришларга мувофиқ энди зарурат бўлганда бундай жамғарманинг тўртдан бир қисмини солиқларни тўламасдан олиш мумкин. Айрим англияликлар, масалан, уй-жой шароитларини яхшилаш учун шундай қилишмоқда. Буюк Британияда Иккинчи жаҳон уруши ветеранларининг пенсияларига назарда тутилган устамаларнинг миқдори анча юқори: бундай пенсионерлар ҳарбий унвони ёки ол жароҳатининг оғирлик даражасига қараб, устаманинг миқдори, масалан, Россия валютасига қайта ҳисобланганда ойига 150 минг рублдан 650 минг рублгачани ташкил этади. Британиялик пенсионер бундай даромад келганда, албатта, ҳаётининг бир қисмини саёҳатда ўтказиши, қизиққан машғулотлари билан шуғулланиши, ёшлигида вақти етмаган лойиҳаларни амалга ошириши мумкин бўлади.

 

Манба: visasam.ru.

 

Маълумот учун!

Архивда ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги СЎРОВ рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб:

а) иш ҳақи тўғрисидаги маълумот – 20 иш куни мобайнида;

б) иш стажи тўғрисидаги маълумот – 5 иш куни мобайнида;

в) ўқув муассасаларида ўқиганлик, юридик шахсни қайта номлаш, мукофотланганликни тасдиқлаш 5 иш куни мобайнида ижро этилади.

 

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 117 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика