Norma.uz

«Дафн этишга» нафақа қандай берилади ва олинади

 

Давлат фуқаролар томонидан уларнинг яқинлари вафот этганда «дафн этишга» бир марталик молиявий ёрдам тақдим этади. Иш берувчилар ҳам қоидага биноан  бундай вазиятда ходимларни моддий қўллаб-қувватлашади.

 

Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик тўлов

Давлатдан нафақа тўлаш тартиби Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон қарорига 1-илова) ва Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (ВМнинг 23.05.2020 йилдаги 327-сон қарорига 2-илова) билан тасдиқланган. Шунингдек янги ҳужжат ҳам мавжуд – 10.11.2020 йилдаги 704-сон ВМҚ билан тасдиқланган Маъмурий ренламент, у босқичма-босқич жорий этилади:

● аввал Тошкент ва Нукус шаҳарларида;

● 2021 йил 1 февралдан – барча вилоятлар марказларида;

● 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб – бутун республика ҳудудида (ВМнинг 704-сон қарори 2-б.).

 

Бу амалиётда қандай ишлайди?

1. Нафақани нафақат марҳумнинг қариндоши, балки дафнни амалга ошириш мажбуриятини зиммасига олган бошқа шахс ҳам олиши мумкин (Низомнинг 2-б.) .

2. Нафақа ҳам Ўзбекистон фуқароси вафот этганда, ҳам Ўзбекистон ҳудудида дафн этилган Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс вафот этган тақдирда тайинланади (Низомнинг 5-б.).

3. Нафақа юзасидан:

● шахсан бориб ҳар қандай Халқ банки бўлимига («Ягона ойна» марказидан ёки Пенсия жамғармасидан маълумотнома зарур эмас);

● онлайн-режимда ЯИДХП орқали мурожаат қилиш мумкин.

4. Шахсан бориладиган тартибда, ариза берувчининг паспорти, ўлим тўғрисидаги гувоҳнома ва ўлим тўғрисидаги рўйхат ёзуви рақамидан ташқари, ариза берувчининг СТИРини сўрашлари мумкин. Бироқ 704-сон Регламентга мувофиқ ушбу ҳужжатлар ариза беришда мажбурий ҳисобланмайди.

5. ЯИДХП орқали ариза беришда (ЭРИ ёрдамида) ариза берувчидан, сўровнома ва аризанинг ўзидан ташқари бошқа ҳеч нарса талаб этилмайди.

6. Аризани бериш шаклидан қатъи назар, уни қайта ишлашга 5 дақиқа талаб этилади. Жавоб – тўлов суммаси, санаси ва жойи ёки – тўловни рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда дарҳол тақдим этилади. Ариза бериш муддатларининг бузилиши, аризадаги ҳаққоний бўлмаган маълумотлар, зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги рад этиш учун асос бўлиши мумкин.

7. Нафақа фақат жисмоний шахсларга тўланади. Дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган юридик шахсларга нафақа тўланмайди (Низомнинг 8-б.).

8. Нафақа миқдори пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 4 бараварини  (4 х 262 470 сўм = 1 049 880 сўм) ташкил этади (Низомнинг 10-б.).

9. Нафақа мурожаат қилиш кунида тайинланади ва бизга Халқ банки бўлимларидан бирида тасдиқлаганларидек – худди шу куни тўланади.

10. Аризани дафн этилганнинг ўлимидан эътиборан 60 кун мобайнида бериш мумкин.

11. 2020 йил 1 январдан бошлаб нафақа жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди (СК 369-м. 1-қ. 7-б.) ва тегишинча, ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди (Низомнинг 41-б.).

 

Иш берувчидан моддий ёрдам

Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган нафақани иш берувчи томонидан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаш тартиби бекор қилинмаган. Бироқ, шунга қарамай, у амал қилмаяпти. Нафақа учун иш жойи бўйича эмас, балки Халқ банки бўлимига мурожаат қилиш зарур.

Бунда иш берувчи вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзосининг вафоти муносабати билан ходимга моддий ёрдам кўрсатишга ҳақли. Бундай ёрдамнинг миқдори чекланмаган ва корхонанинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бироқ шуни ҳисобга олиш жоизки, моддий ёрдамнинг миқдори 4,22 МҲЭКМдан ошмаган тақдирда уни олувчи ЖШДС тўлашдан озод этилади. 2021 йил 1 февралдан бошлаб ушбу сумма 3 153 606 сўмни (4,22 х 747 300) ташкил этади (СК 378-м. 1-қ. 1-б. 2-хатбошиси).

 

Саида Жонизоқова.

Прочитано: 140 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика