Norma.uz

Нафақа – ҳамма учун эмас

 

Боқувчисини йўқотганлик муносабати билан нафақа оила аъзоларининг ишлаш-ишламаслигидан қатъи назар, уларнинг ҳаммасига тўланадими?

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси қандай миқдорда тўланади?

 

– Қонун бўйича давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари боқувчисини йўқотганлик нафақаси олиш ҳуқуқига эгадирлар (Низомнинг 14-б., ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон қарорига 2-илова).

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси вафот этганнинг оила аъзоларига вафот этган фуқаро олган ёки олиш ҳуқуқига эга бўлган нафақага фоиз нисбатида қуйидаги миқдорларда белгиланади:

а) оиланинг уч ва ундан ортиқ меҳнатга лаёқатсиз аъзосига – нафақанинг 100%и;

б) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз икки аъзосига – нафақанинг 75%и;

в) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз бир аъзосига – нафақанинг 50%и (107-сон Низомнинг 15-б.).

Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс вафот этган тақдирда вафот этганнинг оила аъзоларига нафақа ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тартибда белгиланади (107-сон Низомнинг 16-б.).

Масалан, вафот этган шахс илгари нафақа олишга ҳақли бўлмаган. Оиланинг икки аъзоси меҳнатга лаёқатсиз – боқиманда ҳисобланади. Мазкур ҳолатда боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори 385 012,5 сўмга (513 350 х 75 %, бунда 513 350 сўм – ёшга доир энг кам пенсия) тенг бўлади.

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 139 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика