Талаба ўқиш даврида шартнома бўйича ишлаган бўлса, ушбу иш даври стажга қўшиладими?
– Йўқ. Олий таълим муассасаларида кундузги ўқиш даври пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳисобланишини инобатга оладиган бўлсак, меҳнат фаолияти ва ўқиш даврлари бир вақтнинг ўзида бир даврга тўғри келса, у ҳолда пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига кўрсатилган даврлардан бири қўшиб ҳисобланади (Қонуннинг 37-м. 1-қ. «е» б.; 252-сон Низомнинг 35-б. «е» кичик б., 36-б.).