Кимлар кам таъминланган фуқаролар тоифасига киритилади?
– Қонун ҳужжатларида «кам таъминланган оила» тушунчаси қўлланилади. Бунда ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7%идан ортиқ бўлмаган оилалар кам таъминланган оилалар деб эътироф этилади (Низомнинг 8-б., ВМнинг 15.02.2013 йилдаги 44-сон қарорига 1-илова).