Norma.uz

Чет элдаги стаж

 

Олий тиббий маълумотга ва 20 йиллик стажга эгаман. 7 йил чет элда ишлаганман.

Пенсияга чиқишда чет элдаги стаж ҳисобга олинадими ёки яна ишлашим керакми?

 

– Чет элда ёлланиб ишлаган даврлар қуйидаги шартларда меҳнат стажига қўшилади:

● 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган миқдорда суғурта бадаллари;

● 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун – ягона ижтимоий тўлов;

● 2020 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқ тўланганда (Қонуннинг 36-м.).

Кўрсатиб ўтилган шартларга риоя қилинмаган бўлса, тегишинча, ушбу давр иш стажига қўшилмайди.

Тўлиқ пенсия олишни таъминлаш учун (аёлларда 20 йиллик стаж бўлганда тўлиқ пенсия олинади) сиз ёки белгиланган бадалларни тўлашингиз ёхуд зарур бўлган 7 йилни ишлаб беришингиз лозим.

Чет элда ишлаётган шахслар томонидан бадалларни тўлаш тартиби Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова) белгиланган.

 

Маълумот учун!

Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ, иш стажидан ҚАТЪИ НАЗАР, тайинланади.

Прочитано: 133 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика