Norma.uz

Қайта ҳисоблаш учун

 

Онам 2007 йилда пенсияни расмийлаштирган, ўшанда маълумотлар архивда сақланиб қолмаганлиги сабабли кўпгина иш даврлари ҳисобга олинмаган. Пенсияни ҳисоблашда 2005 йилдан бошлаб стажни архив маълумотномалари билан тасдиқлаш талаб этилмаслиги ва меҳнат дафтарчасида кўрсатилган маълумотларнинг ўзи етарли эканлиги ҳақида ўқиб қолдим.

Шу муносабат билан пенсияни қайта ҳисоблашларини сўраб Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилса бўладими?

 

– Мазкур норма Президентнинг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони (3.02.2021 йилдаги ПФ-6155-сон) 10-бандида акс эттирилган ва 2021 йил 1 июндан кучга киради.

Пенсияни ошириш ҳуқуқи пайдо бўлганида тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш пенсионер пенсияни қайта ҳисоблаш учун мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб амалга оширилади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 51-м. 1-қ.).

Тегишинча, сиз 2021 йил 1 июндан кейин пенсия миқдорини ва иш стажини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилишга ҳақлисиз. Пенсия миқдори оширилган тақдирда, пенсия сиз мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб янги миқдорда тўланади. Масалан, сиз 2021 йил 2 июнда мурожаат қилган бўлсангиз, пенсия миқдори оширилганда 2021 йил 1 июлдан бошлаб янги миқдордаги пенсия тўланади.

Прочитано: 132 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика