Индонезия пойтахти Жакартада ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошган хусусий транспорт воситалари ҳаракатланиши тақиқланади.
Бу ҳақда «CNN Indonesia» маълумотига таяниб «REGNUM» хабар бермоқда. Мазкур қоидани назарда тутувчи қарор 2025 йилдан кучга кириши айтилмоқда. Жакарта шаҳри раҳбари Аниес Басведан, шунингдек, транспорт агентлигига жамоат транспортини модернизация қилиш бўйича топшириқ берилган.
Ҳукуматнинг мазкур сиёсати Индонезия пойтахти об-ҳавоси мусаффолиги сақланиши лозимлиги билан изоҳланган.
ЎзА.