2018 йилда ота-онамнинг уйига рўйхатдан ўтишимдан олдин Чилонзор туманидаги квартирамда доимий пропискада бўлганман.
Ота-онамникидан пропискадан ўчиб, ўзимнинг квартирамга доимий рўйхатдан ўтишим мумкинми?
– Рўйхатнинг 6-бандига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаролар – Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий рўйхатга олинади.
Фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
● мулкдор аризаси (Низомга 1-илова) ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
● доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
● болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёхуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (Низомнинг 14-б.).
Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.