Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 09 / Биз яшайдиган уй

Шартномада нималар бўлиши керак?

 

Бугунги кунда кўплаб бошқарувчи ташкилотлар (БТ) кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича шартномалар тузишни мулкдорларга таклиф қилади, бу шартномалар қонун ҳужжатлари қўпол равишда бузилган ҳолда тузилганлиги кўринади.

Намунадаги тахминий шартнома борми? Шартнома қандай шартлардан иборат бўлиши керак? 

 

– Янги бошқарувчилар учун намуна бўла оладиган кўп квартирали уйларни бошқаришнинг тахминий шартномаси, афсуски, мавжуд эмас. Яқин орада ташкил этилган кўплаб хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг раҳбарлари етарлича ҳуқуқий саводхонликка эга эмаслар. Шунинг учун шартномаларни ўзларининг ҳуқуқий имкониятларидан келиб чиқиб ёки Интернетдаги шубҳали манбалардан фойдаланган ҳолда тузмоқдалар. Бунинг натижасида мулкдорлар шунга яраша хизматлардан фойдаланмоқдалар.

Шартнома – бу тарафлар муносабатларининг асоси: унда ҳуқуқлар, мажбуриятлар, жавобгарликлар битилган бўлади. Малакали тузилган шартнома ҳар икки тарафни ҳимоя қилади: БТни ҳам, жой мулкдорини ҳам. Истеъмолчи шартнома шартларини синчковлик билан ўқиб чиқиши керак, лекин кўпчилик унинг мазмунига эътибор бермасдан, пировардида унинг ўзи учун қандай оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига зеҳн ташламасдан шартномани имзолайди. Шу туфайли амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келадиган тахминий шартнома намунаси бўлиши зарур. Уни ё Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Уй-жой фондини профессионал бошқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар ташкилотлари уюшмаси тайёрлаши мумкин.

«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасида кўп квартирали уйни бошқариш шартномасида қандай муҳим шартлар ўз аксини топиши лозимлигини белгиланган. Шартнома бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан жойларнинг мулкдорлари ўртасида ҳар бир жой мулкдори билан Қонун талабларига мувофиқ ёзма шаклда, умумий йиғилиш қарорларида кўрсатилган шартлар асосида тузилади.

Кўп квартирали уйни бошқариш шартномаси бўйича бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи жойлар мулкдорларининг топшириғига кўра, умумий мол-мулкни бошқариш, лозим даражада сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш бўйича келишилган муддат ичида ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажариш, кўп квартирали уйни бошқариш мақсадига эришишга қаратилган бошқа фаолиятни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Кўп квартирали уйни бошқариш шартномасида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

● ўзига нисбатан бошқарув амалга ошириладиган умумий мол-мулкнинг таркиби, кўп квартирали уйнинг манзили;

● умумий мол-мулкни сақлашга, ундан фойдаланишга ва уни таъмирлашга оид хизматлар ҳамда бажариладиган ишлар рўйхати, мазкур рўйхатни ўзгартириш тартиби;

● шартнома нархини белгилаш тартиби, шунингдек тўловни тўлаб бериш тартиби;

● бошқарув шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби;

● бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳисобот бериш тартиби ва муддатлари.

Кўп квартирали уйни бошқариш шартномаси камида бир йил, лекин кўпи билан 5 йил муддатга тузилади.

Кўп квартирали уйни бошқариш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин тарафлардан бирининг ушбу шартномани тугатиш тўғрисидаги аризаси мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай шартнома унинг ўзида назарда тутилган айни ўша муддатга ва худди шундай шартлар асосида узайтирилган ҳисобланади.

Прочитано: 364 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика