Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 09 / Паспорт масалалари

Қонуний асосларда қайтиш

 

2018 йилда ота-онамнинг уйига рўйхатдан ўтишимдан олдин Чилонзор туманидаги квартирамда доимий пропискада бўлганман.

Ота-онамникидан пропискадан ўчиб, ўзимнинг квартирамга доимий рўйхатдан ўтишим мумкинми? 

 

– Рўйхатнинг 6-бандига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаролар – Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий рўйхатга олинади.

Фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

● мулкдор аризаси (Низомга 1-илова) ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

● доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

● болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёхуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (Низомнинг 14-б.).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 305 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика