Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 09 / Паспорт масалалари

Доимий яшаш жойи бўйича

 

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридан Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрига ота-онамнинг уйига доимий яшаш учун фарзандим билан келмоқчиман.

Уларнинг уйида қанча вақт рўйхатдан ўтмасдан бўлишим мумкин? Рўйхатдан ўтиш лозим бўлса, паспорт бўлимига қандай ҳужжатларни тақдим этишим керак?

 

– Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш ва (ёки) вақтинча турган жойлари бўйича рўйхатдан ўтишлари шарт.

Қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, фуқаронинг доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмаганлиги унга хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 15 кун ичида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт.

Туғилган болага ФҲДЁ томонидан туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилаётганда, у отаси ёки онасининг доимий рўйхатга олинган манзилида идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий рўйхатга олинади.

16 ёшга тўлмаган фуқаро унинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатга олинган манзилда доимий ёки вақтинча рўйхатга олиниши шарт (Низомнинг 3-б.).

Қариндошлар – ўзларининг тўғри шажараси бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларининг яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олинган ёки хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифалари рўйхатининг (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган) 2-бандига мувофиқ доимий рўйхатга олинади.

Фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

● мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

● доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

● доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси.

Вояга етмаган шахснинг хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига унинг қариндошларини доимий рўйхатга олиш ота-онасининг ёки васийнинг (ҳомийнинг) розилиги асосида ҳал этилади (Низомнинг 10-б.).

Прочитано: 132 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика