Товар экспорт қилинаётганда ўзига хос ўрамда 26 та махсус поддонларга юкланади ва импорт қилувчига жўнатилади. Бу ҳолда поддонларнинг вазни МДП/СМР дафтарчаси ва ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилиши, яъни юкнинг брутто вазнига киритилмаслиги ҳамда БЮДнинг тегишли устунида поддонларсиз ёки аксинча деб кўрсатилиши керак. Ҳар икки ҳолда ҳам биз кўпинча чегарада муаммоларга дуч келамиз. Ўзаро истисно қилувчи талаб – бруттонинг камайтирилиши (поддонларсиз) ёки поддонлар оғирлигининг қўшилиши – молиявий чиқимларга олиб келади ва кўпинча экспортни кечиктиради.
Поддоннинг вазнини товарнинг умумий оғирлигига киритиш ёки киритмаслик учун ҳуқуқий асос мавжудми? Бизнинг миллий қонун ҳужжатларимиз ва халқаро конвенцияларда бу боради қандай тартиб назарда тутилган?