Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 46 / Солиқ солиш

Имтиёзни қўллашда ёшдаги чекловлар

 

Бухгалтерияга корхона ходими турмуш ўртоғининг Ўзбекистон олий ўқув юртидаги ўқиши учун ҳақ тўлашни сўраб мурожаат қилди. Унинг ўзи ҳам сиртқи бўлимда ўқийди ва иш ҳақи ҳисобидан контракт пулини тўлайди. Уларнинг  ёшлари 26 ёшдан ошган.

Улар 2020 йилда ўқиш учун тўлов тўлашда имтиёздан фойдаланиши мумкинми?

 

– Ёшидан қатъи назар, фақат ўқийдиган ходим имтиёздан фойдаланиши мумкин. Ходим томонидан турмуш ўртоғининг ўқиши учун тўлов тўланганда имтиёз қўлланилмайди, сабаби ёшдаги чекловлар мавжуд. ЖШДС бўйича имтиёз Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов тўлашга йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига татбиқ этилади (СК 378-м. 16-б.).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 387 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика