Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 46 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

 

Ноябрь ойида иш соатлари сони: 

  • 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 168;
  • 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 167;
  • 36 соатлик иш ҳафтасида – 150.

Иш кунлари сони: 

 

  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 21;

 

  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 25.

 

  • Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 381-моддаси).
  • 2019 йил 1 сентябрдан меҳнатга оид муносабатлар соҳасида қўллаш учун ЭКИҲ ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) жорий этилди. 2020 йил январь ойида МҲЭКМ 634 880 сўмни (3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонуннинг 41-моддаси; 21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 1-банди), 1 февралдан – 679 330 сўмни (30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон қарорнинг 7-банди) ташкил этади.
  • 2020 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).
  • Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (Солиқ кодексининг 385-моддаси 7-қисми).

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

Ходимга январь ойида 1 100 000 сўм, февраль-ноябрь ойларида эса – 1 170 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь-ноябрь ойларида жами даромади – 12 800 000 сўм (1 100 000 + 1 170 000 х 10).

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган солиқ:

12 800 000 х 12% = 1 536 000 сўмга тенг.

Январь-октябрь ойларида 1 395 600 сўм ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 140 400 сўмга (1 536 000 – 1 395 600) тенг.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 12 800 сўмни (12 800 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойлари учун ШЖБПҲга 11 630 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 1 170 сўмни (12 800 – 11 630) ташкил этади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 139 230 сўм (140 400 – 1 170) ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 1 029 600 сўм (1 170 000 – 140 400) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 800 000 сўм, февраль-ноябрь ойларида эса – 1 920 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь-ноябрь ойлари учун жами даромад – 21 000 000 сўм (1 800 000 + 1 920 000 х 10). 

  • Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

21 000 000 – (634 880 х 1,41 + 679 330 х 1,41 х 10) = 10 526 266,2 сўмга тенг.

Январь-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

10 526 266,2 х 12% = 1 263 151,94 сўм.

Январь-октябрь ойларида 1 147 694,58 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 115 457,36 сўмга (1 263 151,94 – 1 147 694,58) тенг.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 10 526,27 сўмни (10 526 266,2 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 9 564,12 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 962,15 сўмни (10 526,27 – 9 564,12) ташкил қилади.

Бюджетга 114 495,21 сўм (115 457,36 – 962,15) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 804 542,64 сўм (1 920 000 – 115 457,36) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромад  имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 800 000 сўм, февраль-ноябрь ойларида эса – 850 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад – 9 300 000 сўм.   

  • Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Январь-ноябрь ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:

(634 880 х 1,41) + (679 330 х 1,41 х 10) = 10 473 733,8 сўм.

Ходимнинг даромади (9 300 000 сўм) имтиёз суммасидан (10 473 733,8 сўм) кам бўлганлиги сабабли январь-ноябрь ойлари учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Ходим қўлига 850 000 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 400 000 сўм, февраль-ноябрь ойларида эса 1 500 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 2 800 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.
  • Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон) билан 2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади (2-банд).

Имтиёз миқдорини ҳисоблаймиз:

679 330 х 7,5 = 5 094 975 сўм.

Моддий ёрдам суммаси – 2 800 000 сўмга ЖШДС солинмайди.

Тегишинча, солиқ солинадиган даромад 16 400 000 сўмга (1 400 000 + (1 500 000 х 10)) тенг.

Январь-ноябрь ойлари учун солиқ 1 968 000 сўмни (16 400 000 х 12%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида 1 788 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойида солиқ суммаси 180 000 сўмни (1 968 000 – 1 788 000) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 16 400 сўмни (16 400 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга ажратмалар 14 900 сўмни, ноябрь ойида 1 500 сўмни (16 400 – 14 900) ташкил этади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 178 500 сўм (180 000 – 1 500) ЖШДС ўтказилади.

Ходим 1 320 000 сўм (1 500 000 – 180 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-ноябрь ойларида эса 1 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 000 000 сўмлик маиший техника совға қилинган.

  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (634 880 х 2,11 = 1 339 596,8 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 18 160 403,2 сўмга (1 500 000 + 2 000 000 – 1 339 596,8 + 1 600 000 х 10) тенг.

Январь-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

18 160 403,2 х 12% = 2 179 248,38 сўм.

Январь-октябрь ойларида 1 987 248,38 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойида солиқ суммаси 192 000 сўмни (2 179 248,38 – 1 987 248,38) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 18 160,4 сўмга (18 160 403,2 х 0,1%) тенг.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 16 560,4 сўмни, ноябрь ойида 1 600 сўмни (18 160,4 – 16 560,4) ташкил этди.

Ноябрь ойида бюджетга 190 400 сўм (192 000 – 1 600) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 408 000 сўм (1 600 000 – 192 000) иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-ноябрь ойларида эса 1 600 000 сўм  иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 2 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

  • Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (634 880 х 1,41 + 679 330 х 1,41 х 10 = 10 473 733,8 сўм) чиқариб ташланади;
  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди. 2020 йилда ушбу миқдор МҲЭКМнинг 7,5 бараваригача (679 330 х 7,5 = 5 094 975 сўм) оширилган (ПФ-5986-сон Фармоннинг 2-банди). Шу боис жами ёрдам суммаси – 3 000 000 сўмга имтиёз қўлланилади.
  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (634 880 х 2,11 = 1 339 596,8 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

17 500 000 – 10 473 733,8 + 2 000 000 – 1 339 596,8 = 7 686 669,4 сўм.

Январь-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

7 686 669,4 х 12% = 922 400,33 сўм.

Январь-октябрь ойларида 845 342,96 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойида солиқ суммаси 77 057,37 сўмни (922 400,33 – 845 342,96) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 7 686,67 сўмни (7 686 669,4 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 7 044,52 сўмни, ноябрь ойида 642,15 сўмни (7 686,67 – 7 044,52) ташкил этади.

Бюджетга 76 415,22 сўм (77 057,37 – 642,15) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 1 522 942,63 сўм (1 600 000 – 77 057,37) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 800 000 сўм, февраль-ноябрь ойларида эса 850 000 сўмдан иш ҳақи тўланган.

  • Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса - яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 380-моддаси 5-қисми).

 

Январь-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

9 300 000 х 12% = 1 116 000 сўмга тенг. Январь-октябрь ойларида 1 014 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 102 000 сўмга (1 116 000 – 1 014 000) тенг.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 9 300 сўмни (9 300 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 8 450 сўмни, октябрь ойида эса 850 сўмни (9 300 – 8 450) ташкил этган. 

Ноябрь ойи учун бюджетга 101 150 сўм (102 000 – 850) солиқ ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 748 000 сўм (850 000 – 102 000) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади январь ойи учун 1 100 000 сўмни, февраль-ноябрь ойлари учун эса 1 200 000 сўмни ташкил этган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 500 000 сўм ижара ҳақи олди. 

  • Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 12-илова).
  • Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 12 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 7 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 3 500 сўм белгиланган.
  • ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабргача бўлган даврда:

  • жисмоний шахслар кўчмас мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан солиқ тўлашдан озод этилади;
  • солиқ солиш мақсадларида мол-мулкни (бино ва автомобиль транспортини) ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара тўловини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 1-банди «а» кичик банди).

Ноябрь ойи учун ижара тўловидан ЖШДС тўланмайди.

Январь-ноябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

13 100 000 х 12% = 1 572 000 сўм.

Январь-октябрь ойларида 1 428 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 144 000 сўмга (1 572 000 – 1 428 000) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 13 100 сўмни (13 100 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 11 900 сўмни, ноябрь ойи учун 1 200 (13 100 – 11 900) ташкил этади. 

Ноябрь ойи учун бюджетга 142 800 сўм солиқ (144 000 – 1 200) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 2 556 000 сўм иш ҳақи (1 200 000 + 1 500 000 – 144 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади. 

 

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 28.01.2020 йилдаги 4 (1328)-сонида, февраль ойи учун 25.02.2020 йилдаги 8 (1332)-сонида, март ойи учун 24.03.2020 йилдаги 12 (1336)-сонида, апрель ойи учун 21.04.2020 йилдаги 16 (1340)-сонида, май ойи учун 26.05.2020 йилдаги 21 (1345)-сонида, июнь ойи учун 23.06.2020 йилдаги 25 (1349)-сонида, июль ойи учун 21.07.2020 йилдаги 26 (1353)-сонида, август ойи учун 18.08.2020 йилдаги 33 (1357)-сонида, сентябрь ойи учун 22.09.2020 йилдаги 38 (1362)-сонида, октябрь ойи учун 20.10.2020 йилдаги 42 (1366)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 712 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика