Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 46 / Божхона

Дори – дармон, даромад манбаи эмас

 

Катта қийматдаги дори воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди

 

Аҳолининг дори-дармонга бўлган талабини қондириш, қонуний йўл билан тиббиёт воситалари савдоси билан шуғулланиш ўта савобли ва фойдали иш. Аммо ҳозирги пандемия даврида аҳолининг дори-дармонга бўлган эҳтиёжи ортишидан фойдаланиб, қинғир йўллар билан даромад орттириш инсонийлик ва қонун тамойилларига тўғри келмайди. Божхона ходимлари ана шундай ҳолатларга қарши кескин чора-тадбирлар олиб бормоқда.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда тиббий дори воситаларнинг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида Тошкент вилояти ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбирда кузатувга олинган фуқаро Д.М. бошқарувидаги «Кобальт» автомобили Оҳангарон шаҳридаги автотураргоҳлардан бирида тўхтади. Шу вақтда тезкор гуруҳ холислар иштирокида автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасини кўздан кечиришди.

Натижада унинг ичида «шартли харидор»га сотиш мақсадида олиб келинган чет элда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами қиймати қарийб 111 млн сўмни ташкил этувчи 693 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Сифати кафолатланмаган ушбу дорилар ашёвий далил сифатида олинди ва ҳозирда суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

 

190 миллион сўмдан ортиқ товар-моддий бойликларнинг юртимизга ноқонуний кириб келиши олди олинди

Олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамай, айрим фуқаролар божхона тўловларидан бўйин товлаш, божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат қилган ҳолатлар ҳали ҳам учраб турибди. Сирдарё вилояти божхона бошқармаси «Сирдарё» ҳамда «Ховособод» чегара божхона постлари ходимлари ўзаро ҳамкорликда шундай қонунбузилиш ҳолатини фош қилишди. Қўшни давлатдан юртимизга ўтиш учун ҳаракат қилган У.И.га тегишли «DAF» русумли юк автотранспорт воситаси божхоначилар томонидан белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғзаки савол-жавоб вақтида ҳам маълум қилинмаган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати қарийб 191 млн сўмлик 10 турдаги товарлар борлиги аниқланган.

 

Сирдарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 26 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика