Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 46 / Жавоб берамиз

Қарзлар бўйича фоизлар: тўлов муддатлари

 

Акциядорлик жамияти ўзининг унитар корхоналарига мунтазам равишда молиявий қарзларни улар берилган санада МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизли даромадларни тўлаш мажбурияти билан тақдим этади. Қарзларни қайтариш муддатлари 1 ойдан ярим йилгача бўлган даврни ташкил этади.

Қарзлар бўйича фоизлар қандай даврийликда ҳисобланиши лозим?

 

– Қонун ҳужжатларида қарзлар бўйича фоизларни ҳисоблашнинг ­муайян даврийлиги белгиланмаган.

Даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ (ҳисоблаш усули) тўланган вақтидан ва пул маблағлари келиб тушган санасидан қатъи назар, улар тегишли бўлган даврда акс эттирилади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси).

Қарз берган корхона учун қарз бўйича фоизлар даромад ҳисобланади. Фоизларни келтирадиган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга активларни фойдаланишга бериш натижасида олинган даромадлар активдан олинган ҳақиқий даромадни ҳисобга оладиган вақтинчалик нисбат асосида тан олиниши лозим (АВ томонидан 26.08.1998 йилда 483-сон билан рўйхатдан ўтказилган 2-сон БҲМСнинг 20, 21-бандлари).

Қарз олган корхона учун қарз бўйича фоизлар харажатлар ҳисобланади. Қарз бўйича харажатлар улар амалга оширилган даврда харажатлар деб (молиявий фаолият бўйича харажатлар сифатида) эътироф этилиши лозим (АВ томонидан 18.08.2009 йилда 1996-сон билан рўйхатдан ўтказилган 24-сон БҲМСнинг 9-банди).

Қарзлар бўйича фоизларнинг МБ томонидан улар берилган санада белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси бўйича ҳисобланиши қуйидаги солиқларни ҳисоблашга таъсир кўрсатади:

● қарз олувчи ва қарз берувчида фойда солиғини;

● қарз берувчида айланмадан олинадиган солиқни.

Ушбу солиқлар бўйича ҳисобот даври чорак ҳисобланади (СК ­338-м. 2-қ., 469-м. 2-қ.).

Қарз бўйича фоизлар қарз берувчи учун молиявий хизматларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади. Улар ҚҚСдан озод этилади (СК 244-м. 1-қ. 7-б.). Бунда улар ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлашда жами айланма суммасига киритилади.

ҚҚС бўйича солиқ даври ой ҳисобланади (СК 259-м.).

Бинобарин, ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқни тўловчи ҳисобланган қарз берувчи қарзлар бўйича фоизларни ҳар ойда, ойнинг охирги санасида ҳисоблаши лозим.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи қарз берувчи ва қарз олувчилар, солиқ солиш тартибидан қатъи назар, қарзлар бўйича фоизларни ҳар ойда, ойнинг охирги санасида ёки чоракда, ушбу чоракнинг охирги санасида ҳисоблашлари лозим.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 371 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика